"Ювентус" клуби "Брага"нинг 18 ёшли ҳужумкор яримҳимоячиси Франсишка Тринкауга қизиқмоқда.
Турин клуби шу ҳафта ичида футболчи учун 7 млн евро таклиф қилмоқчи. Тринкаунинг товон пули 15 млн евро қилиб кўрсатилган.
Якшанба, 29 июль куни Тринкау U-19 ёш тоифасида Европа чемпиони бўлди. Франсишку Португалия ёшлар термаси сафида 5 ўйинда 5 та гол уриб, 3 та голга тўп оширди.