Миллий терма жамоамизга аргентиналик мутахассис Эктор Рауль Купер бош мураббий этиб тайинлангани хақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. Бугун тонгги соат 6:10да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МТЖни бошқариб борадиган аргентиналик мутахассис Эктор Куперни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани хақида хабар бериб ўтган эдик.
Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг янги мураббийини қабул қилди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов мураббий билан суҳбатлашар экан, футболимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ўртоқлашиб, ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган жаҳон чемпионитига чиқиш энг долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди.
«Бизнинг халқимиз жуда ҳам футболсевар. Сиз миллий терма жамоамизни бошқариб боришингиз эълон қилинганидан кейин, юртимиздаги футбол мухлислари бу хабарни катта қувонч билан кутиб олишди. Асосий мақсадимиз олдимизда турган катта мусобақаларда ижобий натижаларга эришиш, Токио-2020 ҳамда Жаҳон чемпионати - 2022 йўлланмасини қўлга киритиш.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бунинг учун Сизга барча шароитларни яратиб беради. Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашишига йўл қўйилмайди. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб олдимизга қўйилган мақсадларга эришмиз деган умиддаман», - деди Умид Аҳмаджонов.
Ўз ўрнида Эктор Купер ҳам бу йўлда бор куч-ғайратини аямаслигини билдириб ўтар экан, аэропортдаги кутиб олиш маросимидан ҳайратда эканини яшириб ўтирмади.
Учрашув сўнгида Умид Аҳмаджонов Эктор Куперга унинг номи туширилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий либоси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманида барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.
Суперлига. Бугунги ўйинлардан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [3073]
Роналдуга оптимал формага қайтмагунича таркибда жой йўқ [2573]
Эвра "МЮ"га мос ҳужумчини танлади [2271]
"Ал-Ҳилол" Канселу нархини оширди [2248]
Фабрицио Романо: "Челси" Энцо Фернандесни сотиш вариантини ёпди [2070]
«Барселона» музокараларда олдинга силжиди [2042]
"Челси" Сатпаевни Чемпионшип клубига ижарага беради [1979]
"Навбаҳор" — "Бунёдкор" учрашувида белгиланган пенальти бўйича изоҳ берилди [1934]
Суперлига. «Навбаҳор» голлар шоусида «Бунёдкор»ни мағлуб этди [1731]













