Колумбиялик ҳужумчи Карлос Бакка “Спортинг” таклифини рад этди. У португалия клубига ўтиш ҳақида ўйламаяпти ҳам. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансфер ҳуқуқи “Милан”га тегишли. У ўтган мавсумни ижара асосида “Вильярреал” шарафини ҳимоя қилганди.