Ўзбекистон спорт делегациясининг Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасидаги медаллари сони 30 тага етди.
Бироз аввал каратэ бўйича ўзбекистонлик спортчи Баҳринисо Бабаева мусобақа финалида Хитой Тайпейи вакиласи Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида ютқазди.
Лекин шунга қарамай Баҳринисо делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медальни қўшиб қўйди.