Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

«Сурхон» футбол клуби жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Про Лига 22-тур учрашувлари доирасидаги “Сурхон” – “Андижон” (0:3) учрашуви якунлангач, стадионга йиғилган мезбон мухлислар ўйинни бошқариб борган ҳакамлар гуруҳини оммавий равишда ҳақорат қилди.

Шунингдек, ҳакамлар бригадаси майдонни тарк этиб, кийим-алмаштириш хонасига йўл олаётган паллада уларга мухлислар томонидан турли буюмлар – тошлар ва сув идишлар улоқтирилди. Қолаверса, бош ҳакам ёрдамчиси А. Сидоровнинг кўкрак қисмига тош ҳам келиб теккани маълум бўлди. Ҳакамлар ўз хонасига кириб боргач ҳам, ташқаридан улар жой олган хона ойналарига нисбатан оммавий тош отишлар тўхтамади.

“Сурхон” – “Андижон” учрашувидан кейин рўй берган кўнгилсиз ҳолатлар фото ва видеофактлар асосида ЎзПФЛнинг махсус комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди. 

Мусобақалар регламентининг “Клублар, жамоалар раҳбарлари, футболчилар ва худудий ассоциациялар мажбуриятлари” бўлимининг 7.3 бандини қўпол равишда бузганлиги учун “Сурхон” ФКга нисбатан интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.9 бандини қўллаган ҳолда  10.000.000 (ўн миллион) сўм миқдорида жарима белгиланди. Бу ҳол яна қайтарилса, клубга нисбатан жиддийроқ жазо – уй учрашувларини мухлисларсиз, бўм-бўш стадионда ўтказиши борасида огоҳлантириш берилди. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 19:35, 27.08.2018.
Ўқилди: 3666 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.