Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Футбол энди илгаригидек бўлмайди(ми?)

Баҳо:
+ | -

"Футбол ўйини тажриба майдони эмас", деган эди ФИФАнинг собиқ бошлиғи Йозеф Блаттер. У бу спорт турига ҳар қандай янгилик киритилишига қарши эди. Бироқ коррупция жанжали билан лавозимини тарк этгач, футболга янгилик киритишга уринувчилар кўпайди, – деб ёзади "АиФ" (2018 й. 30-сон).

Майдонда нима гап?

2018 йилги жаҳон чемпионатида ҳакамларга видеоёрдам тизими (VAR) пайдо бўлди. Рекорд миқдорда пенальтилар сони (28 та. 2014 йилда бу атиги 13 та эди)ни мутахассислар айнан ана шу янги тизим билан боғлашмоқда. Натижада футболчилар эҳтиётроқ бўлиб ўйнашга интилишмоқда. Ҳакамнинг қароридан норози бўлувчи ўйинчилар кўпайди. Бу эса ҳакамларда ўзига ишончни сусайтирди. Умуман, футбол озгина ўз жозибасини йўқотиб, баҳс-мунозаралар сал кўпайди. Лекин барибир ҳакамлар мус­тақиллигига бу унча таъсир этгани йўқ.

Видеотакрорга ҳакамлардан бошқа ҳеч ким мурожаат қилишга ҳақли эмас. Хуллас, видеоёрдам тизимида муаммолар бор ва ФИФА уни такомиллаштиришга сўз бермоқда.

Янги ғоялар

Қўпол футбол ўйнагани учун футболчини майдондан вақтинча – 10 дақиқага четлатиш ғояси таклиф этилмоқда. Бу ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақаларда тажриба тариқасида синовдан ўтказиляпти.

Яна бир тажриба. Алмаштирилган ўйинчини яна қайта майдонга тушириш ғояси илгари суриляпти. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 1862 йилдан буён амал қилиб келаётган ўйиндан ташқари ҳолат (офсайд)ни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Очко ҳисоблаш тизимини ўзгартириш. 1981 йилдан буён ғалаба учун 3 очко берилмоқда. Энди йирик ҳисобда ғалаба қозонган жамоани қўшимча очко билан рағбатлантириш ҳам таклиф этилмоқда.

2026 йилдан бошлаб жаҳон чемпионати финали иштирокчилари сонини ҳозирдаги 32 тадан 48 тага кўпайтириш таклиф қилинмоқда. Улар учтадан 16 гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан 2 та энг кучли жамоа 1/16 финалга чиқади. Бундан ташқари, 2026 йилда биринчи марта жаҳон чемпионати бирйўла уч мамлакат – АҚШ, Канада, Мексикада бўлиб ўтади. Бу жамоалар саралаш ўйинларисиз тўғридан-тўғри ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Турнирнинг биринчи куни ҳар бир майдон эгасига биринчи ўйинни ўз майдонида ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Ҳозирда ушбу таклифлар мутахассис ва мухлисларда ҳар хил баҳс-мунозаралар уй­ғотмоқда. Кимлар янгиликлар футбол ўйинлари жозибадорлигини оширади, деган фикр­ни билдираётган бўлса, бошқалар финал босқичига чиқувчи терма жамоалар сони оширилиши ЖЧнинг заифлашувига олиб келади, деб ҳисобламоқда.

Афтидан биз яқин келажакда илгари гувоҳи бўлган шиддатли ва муросасиз ўйинларни энди кўрмаймиз. Йирик мутахассислар ва машҳур футболчиларнинг фикрича, миллионлар ўйинига ҳар хил ўзгартиришлар ва қоидаларни тиқиштириш тўп сурувчиларнинг ва ҳакамлик қилувчиларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаб қўяди.

Манба: www.zarnews.uz
Киритилди: 09:36, 10.09.2018.
Ўқилди: 6469 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.