Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан бугун Тошкент шаҳридаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида ҳар икки жамоа аъзолари иштирокида матбуот анжумани ўтказиляпти.
Айни вақтда Stadion.uz журналисти Акмалхон Эшонхонов матбуот анжуманида Ўзбекистон МТЖ мураббийи Эктор Купернинг билдираётган фикрларини сизларга еткизмоқда.
“Бир нарсага аниқлик киритишни истайман. Биз биринчи ўйинда ҳимояни синаб кўрган бўлсак ҳам кейинги ўйинда фақат хужумни синаймиз дегани эмас.
Мен мураббий сифатида ҳимоя мудофаа чизиғидаги хатоларни минимал даражага тушуришни истайман. Ҳимоя сифатли бўлса хужум ҳам шунга монанд бўлади. Биринчи ўйинда ҳимояни синаб кўрган эдик, энди бошқа ўйинларда бошқа позицияларни синаб кўрамиз.
Масалан эртанги ўйинда ҳужумни синаб кўришимиз мумкин. Ҳар бир мураббийда ўз қарашлари бор. Натижа кутишдан олдин, Эроннинг рейтингдаги ўрнига қарасак яхши бўларди. ФИФА рейтингида Ўзбекистон 95-ўринда бўлса, Эрон 35-ўринда турибди. Буни ҳам ҳисобга олишингизни сўрайман.
Эртанги ўйинда футболчилардаги ўсишни кузатмоқчиман. Легионерларимиз жамоага яқиндагина келиб қўшилишди ва уларни ҳам тўлиқ ўрганишимга вақт керак. Эрон билан ўйинда Сурияга қарши ўйинга нисбатан ўсиш бўлишига умид қиламан”, дейди Купер.