Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Август ойининг энг яхши ўйинчиси «Металлург»га ёрдам беролмайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси ҳар ойнинг лауреатларини аниқлаб келаётганидан хабарингиз бор. Шуниси қувончлики, август ойининг энг яхши ўйинчиси деб “Металлург” ҳужумчиси Исломбек Исоқжонов топилди. Суперлига жамоалари бош мураббийлари, сардорлари ва мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада Исоқжонов 57 балл жамғариб, энг яқин таъқибчиси АГМК ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановни 8 баллга ортда қолдирди. “Пахтакор” ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш 25 балл билан учинчи ўринни банд этди. Сўровномада кейинги поғоналарни Зоҳир Пиримов ҳамда Дарко Никачлар банд этишди.

Сўровномада иштирок этганлардан 7 нафари Исломбекни биринчи ўринга жойлаштиришган бўлишса, Исоқжоновнинг исми шарифи 13 марта иккинчи, 4 марта учинчи поғонада қайд этилди. Ўз навбатида мухлислар ҳам Исломбек Исоқжоновга биринчи ўринни беришган.

Биз Исломбек Исоқжоновни август ойи лауреати бўлганлиги билан самимий табриклаймиз ва унга кейинги босқичда ҳам ушбу шижоатини йўқотмасдан жамоа муваффақиятларига ўз улушини қўшиб юришини тилаймиз. Исоқжонов эса ҳозирча “Локомотив”га қарши ўйинда “Металлург”га ёрдам беролмайди. Гап шундаки, унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етган ва навбатдаги учрашувни ўтказиб юбориши лозим. Афсуски бу ўйин “Локомотив”га қарши учрашувдир.

Манба: metallurg.uz
Киритилди: 10:14, 12.09.2018.
Ўқилди: 4364 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.