"Челси"нинг собиқ скаути Серж Даниэль Бога лондонликлар 2012 йилда франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг қўшиб олишдан бош тортганларини маълум қилди.
"Челси" Мбаппени таклиф қилган биринчи клуб бўлди. Буни "Реал"гача амалга оширган эдик. Менинг Nike да ишлайдиган танишим бўлар эди, биз учрашганимизда у Мбаппе номли ёш футболчини билиш-билмаслигимни сўради. У Париж яқинидаги шаҳарнинг "Бонди" клубида ўйнар эди.
Мен шитмаганимни айтдим. У: "Сен уни кўришинг керак" деди. Мен бордим ва амин бўлдимки бу йигитчадан нимадир чиқади.
У ҳақида "Челси"га хабар бердим, клубдаги барчага қўнғироқ қилиб чиқдим ва шундай дедим: "шитинглар, сизлар бу болани бир кўришингиз керак".
Мен уни оиласи билан олиб бордим. Унинг техникаси зўр эди, худди ҳозиргидай. Мбаппе "Чарльтон"га қарши ўйнади ва жамоа 7:0 ҳисобида ютди.
Бир ҳафтдадан сўнг "Челси" офисида кўришдик. Клубдагилар шундай дейишди: "Кўрган нарсамиз ёқди, аммо яна бир кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг варор чиқарамиз".
Ўшанда Мбаппенинг онаси шундай деганди, у французча гапирди мен таржима қилиб турдим: "Эшит, менинг болам бошқа қайтмайди. У агар уларга керак бўлса, ҳозир қўшиб олишсин ёки 5 йилдан сўнг 50 млн еврога сотиб оладилар".
У шундай деган эди. Мен жавоб бердим: "Йўқ, мен уларга бундай дея олмайман, бу жуда қийин". Аммо натиада у ҳақ бўлиб чиқди. Бироқ Мбаппега 50 млн мас 180 млн евро тўлашди. У ўғлининг иқтидорига ишонган ва ҳақ бўлиб чиққан эди.
Мбаппе иқтидорли эди, аммо Англияда ортда ҳам ўйнайдиган, бутун майдон бўйлаб меҳнат қиладиган футболчини истайдилар. Килиан қора ишчи эмасди. Ҳимояда оқсар эди. Тўпни қабул қилгач эса ақлбовар қилмас ўйинчига айланар, аммо тўпсиз деярли ишламас ди", - дейди Бога.