Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

Неймарнинг ЖЧ орзуси хавф остида — бразилиялик юлдуз кутилмаган муаммога дуч келди

Баҳо:
+ | -

“Сантос” клуби футболчиси Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Бразилия терма жамоасидан жой олиш йўлида навбатдаги тўсиққа дуч келди – ҳужумчи кеча, 26 апрель куни клуб машғулотларини ўтказиб юборди. Континентал мусобақаларга тайёргарлик кўраётган жамоанинг “Сен-Рей Пеле” базасидаги машғулотларида 34 ёшли футболчи вирусли инфекция сабабли кўриниш бермади.

“Сантос” клуби ушбу маълумотни тасдиқлади. Режага кўра, Неймар “Баия”га қарши чемпионат ўйинига бормаган жамоадошлари билан бирга шуғулланиши керак эди, бироқ Копа Судамерикана учрашувига тайёргарлик доирасида клубдан узоқлашишга мажбур бўлди.

“Неймарда вирус аломатлари намоён бўлди. Унга дори-дармонлар берилди, муолажа ижобий натижа берди ва у ҳозирда “Сантос” тиббиёт бўлими назорати остида қолмоқда”, дейилади клуб баёнотида.

Қайд этилишича, касаллик ҳам футболчи, ҳам клуб учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. “Сантос” айни дамда Аргентинада “Сан-Лоренсо”га қарши кечадиган ва 28 апрель кунига белгиланган Копа Судамерикана баҳсига тайёргарлик кўрмоқда. Неймарнинг Буэнос-Айрес сафарига қадар тикланиши ва ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Режага кўра, Неймар Габигол, Виллиан Арао ва Игор Винисиус каби таниқли жамоадошлари билан бирга ишлаши керак эди. Ушбу футболчилар ҳам “Баия” билан ўйинни ўтказиб юборишган, бироқ мураббий Кука бошчилигидаги жамоа билан Аргентинага бориши кутилмоқда.

Неймар билан боғлиқ ҳар қандай кичик муаммо эндиликда унинг терма жамоадаги келажаги орқали кўриб чиқилмоқда. Жаҳон чемпионати яқинлашар экан, ҳужумчи ўзининг жисмоний ҳолати ва ўйин амалиёти қай даражада эканлигини исботлаш учун кучли босим остида қолаётган эди. Ҳатто касаллик туфайли машғулотларни ўтказиб юбориш ҳам унга терма жамоа мураббийлар штабини ишонтириш учун керак бўлган ритмни бузади. Клуб унинг ҳолати яхши эканини маълум қилса-да, бу тўхталиш унинг жорий мавсумдаги беқарор фаолияти ҳақидаги гап-сўзларни кўпайтирмоқда. Агар кейинги 24 соат ичида саломатлиги яхшиланса, у Буэнос-Айресга йўл олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:30, 27.04.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик