Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган АГМК ва “Нефтчи” учрашуви ниҳоясига етди. Мазкур учрашув Хамиджон Актамов шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона голни 72-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Игор Таран киритди. Шу тариқа фарғоналиклар Олмалиқдан 3 очко билан қатишадиган бўлди.
Суперлига, 23-тур.
18:00 - АГМК – “Нефтчи” 0:1
Гол: Игорь Таран 72, - 0:1
АГМК: Роман Абдулов, Абдқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Музаффар Музаффаров, Зафар Полвонов, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов
"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Аброр Исмоилов, Андрей Сидоров, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Бобурбек Йўлдошев, Достон Тошматов, Шодиёр Хожиматов, Шерзод Ҳакимов, Достон Турсунов