“Ливерпуль” ҳужумчиси Дэниэл Старриж “Челси”га қарши ўйинда гол урди.
Ҳужумчи премьер-лигада “мерсисайдликлар” учун 51-голини урди ва Дирк Кюйтни ортда қолдириб 6-ўринга кўтарилиб олди.
Бу рўйхатда Робби Фаулер – 128 гол билан етакчи бўлиб турибди. Энг яхши тўпурарлар сафида Стивен Жеррард (120), Майкл Оуэн (118), Луис Суарес (69) ва Фернандо Торрес (65) киради.