“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Алексис Санчес қишда жамоасини алмаштириши мумкин.
Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатди. Чилилик футболчи жорий мавсумда яхши ўйнолмаяпти.
Қолаверса, Санчес машғулотларда Моуриньо билан ёқалашиб қолди. Бироқ, раҳбарият футболчига янги шартнома таклиф қилиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, Санчес АПЛда 5 учрашув ўтказиб 1 та ассистенлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассис Поль Погба билан келишолмай турганди.