Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Параосиё ўйинлари. Жакартада Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, эртага Индонезияда III Параосиё ўйинлари расман старт олади. Ўзбекистон спорт делегацияси мусобақа ўтказиладиган мамлакатга катта тайёргарлик билан етиб борган.

Асосий мусобақалар бошланишига икки кун қолганида ҳамюртларимиз навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида қатнашишди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вакиллари, мураббийлар ва спортчиларимиз иштирок этишди. Ватанимиз мадҳияси садолари остида байроғимиз кўтарилди.

Энди Жакартадаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳам ҳилпираб турибди. Маросим давомида Ватанимиз байроғи билан бир қаторда Сингапур, Ливан, Яман ва Мўғулистон байроқлари ҳам кўтарилди.

Тадбир якунида Паралимпия шаҳарчаси мэри Рафик Ҳаким Радинал делегациялар раҳбарларига эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси номидан мезбонларга аталган эсдалик совғаси туҳфа қилинди.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:58, 05.10.2018.
Ўқилди: 3214 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.