Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Рашитовнинг мураббийи: «Йирик мусобақада совриндор бўлиш учун ватанпарварлик талаб этилади»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўсмирлар Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби Улуғбек Рашитовнинг мураббийи Павел Хан муваффақиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашишди

«Улуғбек 10 йилдан буён таэквондо билан шуғулланади. Биз ўсмирлар Олимпиадасига қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Бу жараёнида Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида бизни қўллаб-қувватлади. Фурсатдан фойдаланиб, уларга миннатдорчилик билдираман.

Тайёргарлик ҳақида гапирадиган бўлсам, вазн ташлаш лозим бўлгани учун бу бизга осон кечмади.

Улуғбек ўйинларга лицензияни 7 ой аввал қўлга киритганди. Бу вақт ичида унинг бўйи 5 см га ўсди. Шу сабабли ҳам қийин бўлди. Бундай савиядаги мусобақаларда совриндор бўлиш учун қаттиқ меҳнат қилиш лозим. Мақсад сари олға интилиш ва албатта ватанпарвар бўлиш керак».

Рашитовнинг иштироки таҳлили

«Ҳар бир мусобақадан сўнг биз таҳлил қиламиз. Бу сафарги иштирок ҳақида гапирадиган бўлсам, унда рухий тайёргарлик бўйича камчиликлар кўзга ташланди. Улуғбек кўпроқ мусобақаларда иштирок этиб, ўзига бўлган ишончни ошириши лозим».

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:56, 09.10.2018.
Ўқилди: 1843 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.