“Фламенго” ярим ҳимоячиси Лукас Пакета “Милан”га ўтишга яқин турибти.
21 ёшли футболчи учун курашда Италия клуби ПСЖни ортда қолдирди. Музокараларни “россонерлар” директори Леонардо олиб борди.
Мазкур келишув 35 млн еврога баҳоланди. Мазкур ҳафта бразиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, Пакета “Фламенго” сафида 2016 йил дебют учрашувини ўтказган.