Германиянинг “Айнтрахт” ҳужумчиси Лука Йович Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган баҳсда “Фортуна Дюссельдорф” клубига 5 та гол уриб мусобақа рекордини ўрнатди.
Opta’нинг хабарига кўра, сербиялик футболчи Бундеслигада 5 та гол урган энг ёш футболчига айланди.
Йович буни 20 ёшу 300 кунликда амалга оширди. Бундан ташқари у битта ўйинда 5 та гол урган “Айнтрахт”нинг илк футболчисига айланди.