Кириш Регистрация

«Реал» «Виктория»ни мағлуб этмаса, жамоани «эл-класико»га бошқа мураббий тайёрлайди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг El Pardizado de COPE таҳлилий дастури Хулен Лопетегининг «Реал»даги ҳолати борасида маълумот берди.

Маълумотларга қараганда, "Қироллик клуби" Европа чемпионлар лигаси доирасида «Виктория»га қарши ўйинда ғалаба қозона олмаса, ўз лавозимидан айрилади.

Бундай ҳолатда Лопетегининг ўрнини Италия терма жамоаси, «Ювентус» ва «Челси» клублари собиқ бош мураббийи Антонио Конте эгаллайди. Ла лиганинг 10-тури доирасида бўладиган "Барселона"га қарши ўйинга жамоани италиялик мутахассис тайёрлайди.

Лопетеги ЖЧ-2018 бошланиш арафасида "Реал" билан шартнома имзолаб, Испания терма жамоаси бошқарувидан кетганди. «Реал» ҳозирда Примеро жадвалида 7-ўринни, Чемпионлар лигасининг "G" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди.

"Қаймоқранглилар" сўнгги 5та ўйинда ғалаба қозона олмаяпти, уларнинг 4тасида мағлуб бўлди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:14, 23.10.2018.
Ўқилди: 3294 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4416]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3458]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2935]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2773]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2601]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2554]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2313]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2249]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2154]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2140]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик