Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

МОҚда FINA Президенти билан Ўзбексистонда сув спорт турларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, пойтахтимизда сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Ушбу нуфузли мусобақага бир қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюришган. Жумладан Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Президенти Хулио Сезар Маглионе, Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таха Сулаймон Ал-Кишри каби мутасаддилар айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб туришибди.

Қайд этиш лозимки, энди Олимпия ўйинларида сув спорти турлари бўйича энг кўп медаллар жамланмаси ўйналади. Ташкилот Олимпия ўйинлари дастуридаги медаллар жамланмаси сони бўйича Токио 2020 ўйинларида енгил атлетикани ҳам ортда қолдирди. Шу сабабдан ҳам сув спорти турларини ривожлантиришга бундан буён алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун, 24 октябрь куни меҳмонлар Миллий олимпия қўмитасига ҳам ташриф буюришди. Уларни Бош котиб Жасур Матчанов кутиб олди. Томонлар учрашув давомида бир қатор масалалар юзасидан музокара олиб боришди, фикр алмашишди.

«Ўзбекистон Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Юртингизда сув спорти турлари билан шуғулланиш учун яхши шароитлар яратилган», – деб сўз бошлади жаноб Маглионе.

Ўз навбатида Жасур Матчанов ҳам юртимизда нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилиш тажрибаси мавжуд эканлиги, келажакда бундан ҳам йирикроқ мусобақаларни ўтказиш режада бор эканлиги ҳақида гапирди.

«Юртимизда сув спорти турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келажакда бундан ҳам нуфузли мусобақаларни ўтказишни режалаштиряпмиз. Олдимизда турган сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистонда сузиш оммавийлигини кўтаришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Стратегик режа асосида сув спортини ҳам ривожлантирамиз ва Олимпия ўйинларида ҳам медаль қўлга киритмоқчимиз», – деди Жасур Матчанов.

Шунингдек, МОҚ Бош котиби учрашув давомида мамлакатимизга малакали мураббийлар, сузиш бўйича жаҳон юлдузларини таклиф этиш, улар иштирокида семинар, мастер-класслар ташкил қилиш масаласига эътибор қаратди. Мамлакатимизда спорт ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Халқаро сузиш федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистон келажакда нафақат Осиёда, балки жаҳон миқёсида ҳам етакчи мамлакатлар қаторига киришига умид қилаётганини айтиб ўтди. Ўз ўрнида FINA раҳбари Хулио Сезар юртимизга сузиш бўйича етакчи мутахассисларни юборишини маълум қилди.

Учрашув якунида Жасур Матчанов анъанага мувофиқ Миллий олимпия қўмитаси номидан мартабали меҳмонларга эсдалик совғасини тақдим этди.

Сўнгра мутасаддилар Миллий олимпия қўмитаси музейини томоша қилишди ва Хулио Маглионе меҳмонлар китобига ўз дил изҳорларини, самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:11, 24.10.2018.
Ўқилди: 1414 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.