Кириш Регистрация

ОЧЛ. Хавининг жамоаси ярим финалда тўхтади, бугун эса яна бир финалчи аниқланади

Баҳо:
+ | -

23 октябрь куни клублар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасининг ярим финали доирасида Эроннинг Персеполис ва Қатарнинг Аль-Садд жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур баҳсда дуранг (1-1) натижа қайд этилиб, икки ўйин натижасига кўра, Хави сардорлигидаги Қатар клуби мусобақани ярим финалдаёқ тарк этди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги илк учрашувда 1-0 ҳисоби қайд этилиб, Техрон клубининг қўли баланд келган эди.

24 октябрь куни Сувон Блюуингс (Ж.Корея) ва Кашима Антлерс (Япония) ўртасида иккинчи ярим финалнинг жавоб ўйини бўлиб ўтади. Улар ўртасидаги биринчи учрашувда японияликлар ўз майдонида зафар (3-2) қозонганди.

Осиё чемпионлар лигаси номи билан 16-маротаба ташкил этилаётган клублар ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи учрашуви 10 ноябрга белгиланган. Мусобақада ғолиб бўлган клуб келаси йил клублар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Манба: www.turon24.uz
Киритилди: 18:46, 24.10.2018.
Ўқилди: 2122 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик