Голландия чемпионати 10-тур марказий ўйин “Аякс” ва “Фейеноорд” баҳси бўлиб ўтди. Мазкур баҳс майдон эгаларининг йирик ғалабаси билан якунланди. Ўйин тақдирини 5-дақиқада майдонни тарк этган “Фейеноорд” ҳимоячиси Ст Юсте ҳал қилди. Жамоа учрашувнинг бошидан бир киши кам бўлиб қолди ва якунда йирик ҳисобда ютқазди.
“Аякс” – “Фейеноорд” - 3:0
Голлар: Бейло, 22 - 1:0 (автогол), Зиеш, 41 - 2:0, Тадич, 80 - 3:0.
“Аякс”: Онана, Мазрауи, де Лигт, Блинд, Тальяфико, Шоне (Нерес, 46), Ван де Бек (Де Вит, 86), де Йонг, Зиеш, Дольберг (Хунтелар, 64), Тадич.
“Фейеноорд”: Бейло, Ст Юсте, Боттегин, Ван дер Хейден, Вердонк, Класи, Ван Перси (Ньивкоп, 46), Вильена, Бергейс, Йоргенсен (Венте, 82), Торнстра (Ларссон, 66).
Четлатиш: Ст Юсте, 5.