Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Превью: «Қизилқум» – «Насаф»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” Суперлиганинг 30-тур учрашувини сафарда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан ўтказади. Учрашув 10 ноябр шанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси”да соат 16:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 39 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 23 тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 10 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 74-41.

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, “Насаф” “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Шу йили 2 октябр куни Қаршида ўтказилган сўнгги ўзаро ўйинда 4:2 ҳисобида “аждарлар”нинг қўли баланд келган.

Навоийда бўлган ўзаро учрашувларга оид

Навоийда бўлиб ўтган ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, жамоамиз Навоийда ўтказилган 19 учрашувнинг 8тасида ғалаба, 6тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

Шу йили Навоийда бўлиба ўтган ўзаро ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Навоийда бўлган сўнги беш учрашув

10.08.2013. “Қизилқум” – “Насаф” 0:1

06.06.2014. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

26.08.2015. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

25.06.2016. “Қизилқум” – “Насаф” 3:3

29.04.2017. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

18.03.2018. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида 9 ноябр жума куни бўлиб ўтади ва соат 15:00да бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 19:42, 08.11.2018.
Ўқилди: 2473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.