Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Бавария» яна бир етакчисидан айрилди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жиддий жароҳат олди. Мюнхенликларнинг сешанба куни ўтказилган машғулотида колумбиялик футболчи тиззасидан жароҳат олган. Шу боис, Хамес бир нечта ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Футболчининг даволаниш ва тикланиш жараёни 10 кундан кейин бошланади. Унгача эса ярим ҳимоячининг тиззаси дам олиши лозим. Бу ҳақда "Бавария" клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Хамес Родригес ушбу мавсумда Бундеслига доирасида 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди. Колумбиялик футболчи клубнинг янги бош мураббийи Нико Ковач билан тил топиша олмади. Футболчи мураббийни танқид қилган бўлса, жамоа устози унга кўп ўйин амалиётини бермаяпти. Жумладан, "Боруссия"га қарши ўйинда Хамес захирада қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ушбу мавсумда жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга кўп дуч келмоқда. Жароҳатланган орасида Кингсли Коман, Арьен Роббен, Тьяго Алькантара ва Корентен Толиссо бор.

Манба: football24.ua
Киритилди: 22:27, 14.11.2018.
Ўқилди: 9982 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик