Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгл “Арсенал”нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди.
Лондонликлар бош скаути Свен Мислинтат қишги трансферлар вақтида 23 ёшли футболчини Англияга олиб келмоқчи.
Бироқ, “Боруссия” Вайглни қишда қўйиб юбориши қийин. Ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам, Германия клуб Вайглни жамоада сақлаб қолмоқчи.