Сўнгги 10 йилда «Олтин тўп»ни мунтазам қўлга киритиб келган Лионель Месси ва Криштиану Роналду бу сафар катта эҳтимол билан совринсиз қолишади. Улар ҳаттоки сўровнома натижалари бўйича кучли учликка ҳам кирмайди. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mirror нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, катта эҳтимол билан соврин «Реал» ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричга насиб этади. У "Қироллик клуби" сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан бўлса, терма жамоа билан ЖЧ-2018 финалига қадар етиб борди. Лука ҳар иккала мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе топ-3га киришади.