Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

«Ривер Плейт» Либертадорес кубоги финалини Мадридда ўтказишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

«Ривер Плейт» клуби Либертадорес кубоги финалининг жавоб баҳсини Мадридда ўтказишдан бош тортишини маълум қилди. Жамоанинг фикрича, ўйин бошқа жойга кўчирилса, чипта сотиб олганлар бундан зарар кўради, ўз майдонида мухлислар қўллаб-қувватлаши борасидаги тенгликка путур етади.

«Ривер Плейт» ўз эътирозини қуйидагича билдирди:

– 24 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин ҳудудидан ташқаридаги хавфсизлик учун шаҳар раҳбарияти жавобгар. Бўлиб ўтган ишдан «Ривер Плейт» афсусда, аммо бу клуб масъулияти доирасига кирмайди.

– Шанба куни 66 минг мухлис учрашувнинг бошланишини интизорлик билан кутганди. Якшанба куни улар яна стадионга келишди. Ўйин бошқа қитъага кўчирилиш муносабати билан мухлисларни финални жонли томоша қилиш имкониятидан маҳрум қилиш адолатдан эмас.

– Аргентина шу кунларда G20 саммитини ўзида қабул қилмоқда, аммо мамлакатнинг энг асосий класикоси бошқа жойда ўтказилиши — тушунарсиз. Аргентина футбол ассоциацияси ва бутун Аргентина суперкласиконинг юртимизда ўтишига тўсқинлик қилиши керак эмас», – дейилади «Ривер»нинг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Либертадорес кубогининг дастлабки ўйини "Бока Хуниорс" майдонида ўтказилиб, унда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. Буэнос-Айресдаги жавоб ўйини куни "Ривер" мухлислари меҳмон жамоа автобусига ҳужум уюштириши оқибатида автобус ойналари синди. Шиша синиқлари "Бока" футболчиларининг бирининг кўзига кириб кетди. Ишқибозларни тарқатиб юбориш учун полиция томонидан қўлланилган кўздан ёш чиқарувчи газ автобусдаги ўйинчиларга салбий таъсир кўрсатди. Натижада, дастлаб ўйин номаълум муддатга қолдирилди, сўнгра баҳсни Аргентинадан ташқарида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўйин санаси бир неча марта кўчирилди. Якунда эса финалнинг 9 декабрь куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинганди.

Манба: football24.ua
Киритилди: 23:21, 01.12.2018.
Ўқилди: 2678 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик