Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

АПЛ. «Арсенал» суперғалабага эришди

Баҳо:
+2 | -

Англия чемпионатининг 14-тури доирасида марказий ўйин бўлиб ўтди. "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги Шимолий Лондон дербисида мухлислар нақ 6та голга гувоҳ бўлишди.

"Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг 10-дақиқасида ҳисоб очилди. Ян Вертонген ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун белгиланган пенальтини Пьер-Эмерик Обамеянг аниқ амалга оширди. Шундан сўнг "канонирлар" яна камида 2та голга тортадиган вазият яратишди. Аммо меҳмонлар ҳимоячилари ва даврозабони хавфни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Навбатдаги дақиқалар "шпорлар" учун жуда омадли кечди. Дастлаб жаримадан етказилган узатмани Эрик Дайер бош билан дарвозга буриб юборган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб мезбонлар ўз жарима майдончалари ичида Сон Хеунг Минни йиқитишди. Харри Кейн 11 метрли жарима майдончасидан самарали фойдаланиб, "Тоттенхэм"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мазкур 4-5 дақиқа оралиғида "Арсенал" ҳақиқий нокдаунга тушиб қолди.

Иккинчи 45 дақиқаликда Унаи Эмери жамоаси жуда кучли ўйин намойиш қилиш билан биргаликда, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишди. Баҳснинг 56-дақиқасида Бельерин ўнг қанотдан берган узатмани Рэмзи Обамеянгнинг йўлига тўғрилаб қўйди. Габонлик футболчининг зарбасини Льорис қайтара олмади.

Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида мезбонлар энди ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Майдон эгалари тезкор ҳужумга ўтишди ҳамда Рэмзининг узатмасидан кейин Александр Ляказетт аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Пьер-Эмерик жамоадоши Торрейрани тўп билан таъминлади. Лукас ўткир бурчак остида олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Ушбу ғалабадан кейин "Арсенал" очколар бўйича "Тоттенхэм"га етиб олди. Тўплар фарқи бўйича Эмери жамоаси 4-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 14-тур
Арсенал – Тоттенхэм 4:2 (1:2, 3:0)
Голлар: 1:0 – 10, пенальти Обамеянг, 1:1 – 30 Дайер, 1:2 – 34, пенальти Кейн, 2:2 – 56 Обамеянг, 3:2 – 74 Ляказетт, 4:2 – 77 Торрейра.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Холдинг, Колашинац, Мустафи (Гендузи, 71), Мхитарян (Рэмзи, 46), Торрейра, Ивоби (Ляказетт, 46), Джака, Бельерин, Обамеянг.
Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Дэвис (Роуз, 82), Орье, Фойт, Сиссоко, Дайер, Эриксен, Алли (Уинкс, 79), Сон Хын Мин (Лукас Моура, 79), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Вертонген (9), Дайер (32), Мустафи (37), Джака (49), Алли (65), Торрейра (78), Орье (90).
Четлатиш: Вертонген (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:33, 02.12.2018.
Ўқилди: 4977 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.