"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йилда ўзига хос натижа қайд этди.
Хорватиялик футболчи ушбу мавсумда бирданига 4та индивидуал совринга эга чиқди. Модрич жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси, УЕФАда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, ФИФАнинг "The Best" соврини ва France Football'нинг "Олтин тўп" совринларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундай бахт на Лионель Месси, на Криштиану Роналдуга насиб этган.