Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Ўзбек клублари «товуқ» бўлишга ҳам тайёр

Баҳо:
+ | -1

Эрта тонгдан кайфиятни кўтарамиз. Ишга келишда ажойиб ўхшатишга кўзим тушди. Масалан, оддий футбол мухлиси шуни ёзганида, индамай кетишим мумкин эди. Бироқ бу сўзлар Ўзбекистоннинг кўзга кўринган футбол клубида фаолият олиб борадиган ва анчагина ҳурматли (кесатмадим) инсон томонидан битилганди:

Фараз қилинг сизни товуқхонангиз бор. Ичида бир неча оддий ва бир неча олтиндан тухум қўядиган товуқлар бор. Олтиндан берадиганлари касал бўлиб қолди. Даволаш учун пул керак. Пулни отадан олиш керак. Энди сиз отадан пул олиш ўрнига: "товуқларни ўзи топсин пул" деб ўтирибсизда”.

Футбол клубларимизни товуққа ўхшатишди. Бу ҳақиқий шедевр ўхшатиш бўлди. Кеча муҳокама бўлганида, ЎФА президенти клубларга пул топиб бериши керак деган масалани кўтаришганди. Янгиликларни ҳар куни ўқийман, лекин Испания ёки Англия футбол ассоциациялари президентлари клубларга ҳомий қидириб юргани борасидаги хабарга кўзим тушмаган. Балки юқоридаги фикрлар ривожланишнинг ўзбек модели бўлса керак.

P.S. Ҳа, Мираброр Усмонов вақтида шундай ишларни кўрганмиз. Қўлидан келгани учун яхшилик қилган. Аслида бу унинг вазифасига кирмайди. Ва кўряпмизки, клублар вакиллари шу йўсинда давом этишни исташади. Улар товуқ бўлишга ҳам тайёр, улардан пул топишни талаб қилишмаса бўлди.

Диёр Имомхўжаев

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 08:57, 04.12.2018.
Ўқилди: 16017 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.