Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Вундеркиндлар: Танишинг, Доди Лукебакио

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигаси. 12-тур. «Бавария» - «Фортуна» - 3:3. Кутилмаган натижа, тўғрими? Бунинг асосий айбдори Мюнхен клубининг ўзи, албатта. Шунингдек, Мануэль Нойерни нақ 3 бора ожиз қолдирган Доди Лукебакио ҳам катта «улуш»га эга. Гап атиги 21 ёшли йигитча ҳақида кетмоқда. Диққат қилинг, «Бавария»нинг шундоқ ҳам оғир ҳаётини янада мураккаблаштирган бельгиялик ҳужумчи ҳозирга қадар 5та клуб ҳамда 2та терма жамоада ўйнашга улгурган. Аслида «Фортуна»дан Мюнхендаги ўйинда ҳеч ким алоҳида қаҳрамонлик кутган эмасди. Зеро, Дюссельдорф жамоаси бунга қадар чемпионат доирасидаги 11та учрашувдан нақ 7тасини бой берган ва атиги 6 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвали охирги поғонасида «осилиб» турганди. Шу боисми, букмекерлар аутсайдернинг сафарда ижобий натижа қайд этишига нисбатан жуда паст коэффициент беришди. Амалда эса...

Ўйин кутилганидек, мезбонлар учун идеал даражада яхши бошланди: 20-дақиқага келиб, «Бавария» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Кейин кўпчиликка нотаниш Доди Лукебакио ишга тушдию, ҳаммаси ўзгариб кетди. У биринчи бўлим охирида 1-жавоб голини урди. Иккинчи 45 дақиқалик ҳам «Бавария» учун кўнгилдагидек бошланиб, жамоа тез орада 3-голини нишонлади. Учрашувнинг якуний қисмида эса Лукебакио мағрур Мануэль Нойер қаршисида 2 марта ёлғиз қолди ва ҳар икки имкониятдан унумли фойдаланди. Якуний натижа - 3:3. Шу тариқа «Фортуна» умумий аҳволини бирозгина ўнглаб олди, Лукебакионинг трансфер нархи сезиларли даражада ошди, «Бавария» эса ноябрь ойини Бундеслигада ғалабасиз якунлади. Нико Ковач жамоаси ички чемпионатда охирги марта 27 октябрь куни «Майнц» майдонидан ғалаба билан қайтганди - 2:1. Фақат «Альянц-Арена»даги ўйинларни олсак, мюнхенликлар 15 сентябрдан буён Бундеслига ўйинини ғалаба билан якунлай олишмаяпти.

Хўш, Доди Лукебакио ким, у қаердан келиб қолди? Алоҳида айтиш керак, бельгиялик ҳужумчи Бундеслига тарихида дебютант жамоа таркибида ўйнаб, амалдаги чемпион дарвозасига 3та гол урган биринчи футболчи бўлди. Қолаверса, у Бундеслигада охирги 17 йил бадалига «Бавария»га қарши кечган баҳсда «хет-трик»ка эришган биринчи ўйинчидир. Хуллас, 2001 йили «Шальке» вакили Эбби Санд шундан ажойиб натижага эришганидан буён бошқа ҳеч кимга «Бавария» дарвозасига 90 дақиқа ичида 3та гол уриш насиб этмаётганди.

Доди атиги 21 ёшда бўлсада, профессионал фаолияти давомида нақ 5та клуб либосини кийишга улгурган. Аниқроқ айтсак, ҳужумчи «Фортуна» сафига қўшилишига қадар «Андерлехт», «Тулуза», «Шарлеруа» ва «Уотфорд» жамоалари шарафини ҳимоя қилганди. Умуман, бельгиялик ҳужумчи ҳуқуқий жиҳатдан ҳамон Англия клубига тегишли ва «Фортуна»да ижара келишуви асосида ўйнамоқда. Яна бир томони ёш ҳужумчи 2та терма жамоа сафида майдонга тушган. Доди аввалига Конго ДР миллий жамоасини танлади ва 2016 йили Кения термасига қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилди. Бироқ ёш йигитча бир йилдан кейин бу масалада фикрини ўзгартириб, Бельгия ёшлар термаси байроғи остида майдонга туша бошлади. Унинг «Фортуна»даги фаолиятига келсак, «Бавария»га қарши баҳсдаги «хет-трик» билан Дюссельдорф жамоасидаги голлари сони 9тага етди. Хуллас, Доди мавсумнинг ортда қолган қисмида шахсий рекордини янгилашга улгурди. Умуман, Мюнхен клуби, хусусан, Нико Ковачга кучли «тарсаки» туширган йигитча бунга қадар бутун фаолиятида рақиблар дарвозасини атиги 12 марта нишонга олганди.

 

Бельгиялик ноунейм. 21 ёшли Лукебакио - «Андерлехт» тарбияланувчиси. У ҳозир ҳам Бельгия ёшлар термаси аъзоси ҳисобланади. Бўйи анча баланд ва тезлиги ҳам юқори вингер. Айтишларича, унда ҳамон яна Конго ДР темаси томон «оғиш» имконияти бор. Чунки, Бельгия миллий жамоаси сафида ҳали майдонга тушган эмас. Айтиш жоиз, Лукебакио жорий бошида ҳам «Андерлехт»га тегишли эди. Тўғри, у жонажон жамоаси сафида унча кўп ўйнамаган. Брюсселликлар иқтидорли вингерни аввалига ижара келишуви бўйича «Тулуза»га жўнатишди. Шу тариқа Доди мавсум-2016Ғ2017да Лига 1 доирасидаги 5та ўйинда қатнашди. аммо ўз ҳисобига бирорта самарали узатма ҳам ёзиб қўёлмади. «Шарлеруа»даги кейинги ижара муддати нисбатан самарали чиқди: Бельгия чемпионатида 19та ўйин, 3та гол ва 3та узатма. Жорий йил январига келиб, «Шарлеруа» Доди трансферини 2,2 млн. еврога сотиб олди. Бироқ жамоа раҳбарияти шартнома тузилгач, эртасигаёқ ҳужумчи хусусида «Уотфорд» томонидан тушган таклифни қабул қилди. Яъни уни 5 млн. евро эвазига қўйиб юборди. Англия чемпионати вакили ўз навбатида, янги футболчисини дарҳол «Фортуна»га берди - яна ижара битими.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:33, 07.12.2018.
Ўқилди: 2576 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.