Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Хайр, ЭЛИТА ёки бизда «Пахтакор» ва «Навбаҳор»га гап йўқ!!!!

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони - Фарғонанинг «Нефтчи» клуби  Суперлига-2018 якунларига кўра, қуйи лигага равона бўлди.

Умуман, ўтган йили ҳам бу жамоа учун ўта омадсиз келган, аммо айрим сабабларга кўра элитада қолганди. Ваҳоланки, «Нефтчи» «Пахтакор» ва «Навбаҳор» сингари мамлакат чемпионати олий дивизионини умуман тарк этмаган камсонли клубларимиздан бири ҳисобланарди. Аслида, элита билан хайрлашиш қисмати дунёнинг гранд клубларини ҳам четлаб ўтмаган ва улар шундай қийин даврдан шараф билан чиқишган. Қуйидаги мақолада номи келтириладиган жамоалар бугунги кун футболининг фаворитлари ҳисобланишади. Аммо уларнинг ўтмишига назар солсангиз, муваффақиятсизликлар ҳам бегона бўлмаганини кўришингиз мумкин. Қуйида айнан шундай клублар ҳақида сўз юритилади.

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»

«МЮ»нинг сўнгги бор элитани тарк этиши 1974 йилга тўғри келиб, ўшанда жамоа чемпионатда сўнгги ўринлардан бири - 21-поғонани эгаллаганди. Ваҳоланки, бу пайтда таркибда «Олтин тўп»-1968 соҳиби Жорж Бест, Чемпионлар Кубоги-68 финалида ғалаба голини урган Брайан Кидд, ўша давр учун рекорд сумма - 117 минг фунт стерлинг эвазига «Лидс»дан сотиб олган шотландиялик форвард Вилли Морган бўлган. Бутун мавсум «МЮ» учун йўқотишлари билан кечди. Жорж Бест «қизил иблислар» сафидаги охирги ўйинини 1974 йилнинг 1 январида ўтказган (сафарда «Куинз Парк Рейнжерс»га қарши - 0:3). Шундан сўнг у тайинли сабабларсиз машғулотларга келмагач, «Юнайтед» бош мураббийи Томми Дохерти ундан воз кечганди. Мавсум охирида Бест жамоани тарк этди. Дохерти асосий пенальтичи сифатида дарвозабон Алекс Степнини тайинлади. Октябрда иккинчи марта «нуқта»дан тўп киритган кипер «Манчестер Юнайтед»нинг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлди. «МЮ» сўнгги икки ўйинни иродасизлик туфайли бой берди (уйда «Манчестер Сити», сафарда «Сток Сити»га бир хил - 0:1 ҳисобида ютқазди) ва 1938 йилдан кейин илк бор олий дивизион билан хайрлашди. Қуйи лигада Дохерти жамоаси бир мавсумнинг ўзида энг юқори ўринни эгаллади ва элитага қайтиб, шундан буён уни тарк этмади. Кейинчалик энг ёмон кўрсаткич 1989|1990 йиллар мавсумида кузатилиб, чемпионатда 13-ўрин эгалланган, ўшанда Алекс Фергюсоннинг эҳтимолий истеъфоси бир неча марта тилга олинганди. Аммо Ферги барчасига бардош бериб, 1990 йилнинг майида «МЮ» билан ўзининг дастлабки соврини - Англия кубогига эга бўлди.

«МАНЧЕСТЕР СИТИ»

Ҳозир бунга ишониш қийин, аммо 20 йил аввал «Сити» учинчи дивизионда қатнашарди. 1996 йили «шаҳарликлар» Премьер-лигани тарк этишди, 1998 йилда эса Чемпионшипда 22-ўринни эгаллаб, янада қуйироққа «шўн-ғишди». 1998|1999 йиллар мавсумини жамоа «Жиллингем», «Рексем», «Маклсфилд» сингари клублар билан бирга ўтказди... 2000 йили «Манчестер Сити» АПЛга қайт-ди. Кейин яна элита билан хайрлашди. Бу сафар фақат бир йилга. «Шаҳарликлар» 2002 йилга келиб Премьер-лигага мустаҳкам ўрнашиб олишди. Орадан олти йил ўтгач, 2008 йилнинг 1 сентябрида «Сити» акцияларини араб шайхлари сотиб олишди.

«ЛИВЕРПУЛЬ»

«Қизиллар»нинг Англия олий дивизионини сўнгги марта тарк этиши узоқ 1954 йилга тўғри келиб, ўшанда жамоа сўнгги ўринни эгаллаганди. Элитага қайтиш эса орадан 8 йил ўтгач уддаланди - 1962 йили афсонавий Билл Шенкли бошчилигида вазифа бажарилди. Орадан 2 мавсум ўтиб, 1964 йилда мерсисайдликлар чемпионликка эришишди. Шундан сўнг «Ливерпуль» элитада 8-ўриндан (1994, 2012 ва 2016) пастини эгалламаган.

«ЧЕЛСИ»

«Кўклар» охирги марта 1988 йили олий дивизион билан хайрлашишган. Ўшанда лигада 18-ўринни эгаллаган «Челси» элитада қолиш учун «плей-офф»да куч синашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ярим финалда лондонликлар «Блэкберн»га ҳеч қандай имконият қолдиришмади - сафарда 2:0, уйда 4:1 ҳисобидаги ғалаба. Аммо финалда икки ўйин натижасига кўра «Мидлсбро»га ют-қазишди - сафарда 0:2, уйда 1:0. Шунга қарамай, «аристократлар» биринчи дивизионда узоқ ушланиб қолишмади: жамоа ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллаб (иккинчи поғонадаги таъқибчисини 17 очкога ортда қолдирди), ортга қайтди. Шундан буён «Челси»нинг энг ёмон кўрсаткичи 14-ўрин (1992 ва 1994 йилларда) бўлиб турибди.

«АРСЕНАЛ»

«Канонирлар» олий лигани сўнгги марта... 1913 йили тарк этишган. Ўшанда «Вулидж Арсенал» деб номланган жамоа чемпионатда сўнгги 20-ўринни эгаллаганди. Буни қарангки, «Арсенал» айнан биринчи лигага тушиб кетгач, ўйинларини янги стадион - «Хайбери»да ўтказа бошлади ва бу аренадан 2006 йилгача фойдаланди. Лондонликлар элитага 1919|1920 йиллар мавсумида қайтишди. Шундан сўнг «Арсенал»-нинг энг ёмон кўрсаткичи 20-поғона бўлган (1925), аммо ўша чемпионатда 22 жамоа қатнашгани учун сўнгги икки ўринни эгаллаган жамоалар қуйи дивизионга равона бўлишганди. Мусобақа Премьер-лига деб аталганидан буён «канонирлар»нинг энг паст кўрсаткичи 12-ўрин (1995) бўлиб турибди.

«РЕАЛ»

Ла Лигани ҳеч қачон тарк этмаган. Энг ёмон кўрсаткичи - 11-ўрин (1948). Сўнгги муваффақиятсизлиги 1996 йилга тўғри келиб, ўшанда 12та мағлубият қайд этган «Реал»  якунда 6-ўринни эгаллаганди. «Эспаньол» ва «Тенерифе» сингари клубларни олдинга ўтказиб юборган «қаймоқранглилар» еврокубоклар йўлланмасидан ҳам қуруқ қолишганди.

«БАРСЕЛОНА»

Ла Лиганинг яна бир мунтазам иштирокчиси. Энг ёмон кўрсаткичи - 12-ўрин (1942). Сўнгги муваффақиятсизлиги 2003 йилга, Луи Ван Гал (19-тургача) ҳамда Радомир Антич бошқаруви даврига тўғри келиб, ўшанда жамоа 6-поғона билан кифояланганди.

«ЮВЕНТУС»

Ўйин нуқтаи назаридан олиб қараганда, «Юве» «А» серияни ҳеч қачон тарк этмаган (энг ёмон кўрсаткичи - 12-ўрин, 1962 йил). 2006 йили коррупция билан боғлиқ кальчополи можароси рўй бергач, туринликлар «В» серияга равона бўлишди. Жамоа қуйи дивизиондаги иштирокни ҳам «-9» очко билан бошлашга маҳкум этилганди. Аммо бу ҳам «бьянконери»нинг турнирда ишонч билан ғолиб чиқишига тўсқинлик қилмади. Специя, Ареццо ва Мантуе сингари шаҳарларга уюштирилган сафарлардан сўнг «кекса синьора» юлдузлари - Буффон, Кьеллини, Дель Пьеро, Недвед ҳамда Трезеге орадан бир йил ўтиб, элитага қайтишди (Дель Пьеро 20та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди).

Бу пайтга келиб, вазифани уддалаган Дидье Дешамнинг (раҳбарият билан чиқиша олмагани сабабли) ўрнини Клаудио Раньери эгаллади.

«МИЛАН»

1980 йили «Милан» - мамлакатнинг учинчи жамоаси - ўйинлар натижасига пул тикилиши билан боғлиқ коррупцион можаро сабаб «В» серияга сургун қилинди. Қайтиш учун «россонери»га бир мавсум кифоя бўлди. Аммо 1982 йилга келиб жамоа яна «А» серияни тарк этди. Миланликлар 16та иштирокчидан иборат чемпионатда 14-ўринни эгаллаб, «Женоа» ва «Кальяри»дан бир очко кам жамғаришди. Эътиборлиси, 17-турдан бошлаб жамоага Итало Гальбьяти бош мураббий бўлди. «Милан» бу гал ҳам «В» серияда узоқ ушланиб қолмади, уч мавсумда иккинчи марта ушбу турнирда зафар қучди. 1986 йилда эса клуб президентлигига Сильвио Берлускони тайинланди...

«ИНТЕР»

Бу жамоа ҳеч қачон «А» серияни тарк этмаган. «Нерадзурри» Италияда бундай кўрсаткич билан мақтана оладиган ягона клуб. Энг ёмон натижаси - 13-ўрин (1994). Ўшанда «Интер» элитани тарк этган «Пьяченца»дан атиги бир очко кўп жамғарганди. Бинобарин, миланликлар ўша мавсум УЕФА кубогида зафар қучишган, таркибда Вальтер Зенга, Жузеппе Бергоми, Игорь Шалимов, Деннис Бергкамп, Рубен Соса, Дарко Панчев каби футболчилар тўп суришганди.

«БАВАРИЯ»

1963 йили ташкил этилган Бундеслигада қатнашиш ҳуқуқи мюнхенликларга кейинроқ насиб қилган. 1965 йили Жанубий регионал лигада зафар қучиб, ўтиш ўйинларида рақибларини таслим этган «Бавария» элитага йўл олган. Шундан сўнг жамоа олий дивизионни ҳеч қачон тарк этмаган. Энг ёмон натижаси - 12-ўрин (1978) бўлиб, ўшанда «бавариячилар» 34та ўйининг 13тасида мағлубиятга учрашганди. «Бавария»нинг XXI асрдаги энг паст кўрсаткичи 2007 йилга тўғри келади - «Штутгарт», «Шальке» ва «Вердер»дан кейинги 4-ўрин.

«БОРУССИЯ» ДОРТМУНД

1972 йили 17-ўринни олиб, Бундеслигани тарк этган. Ортга қайтиш 1976 йили содир бўлган. Шундан сўнг энг ёмон натижа 1986 йили қайд этилган - 16-поғона. Ўшанда олий дивизионда қатнашадиган жамоа номига ойдинлик киритиш учун дортмундликлар Кёльннинг «Фортуна» клуби билан учта ўйин ўтказишларига тўғри келган. Дюссельдорфдаги нейтрал майдонда ўтказилган ҳал қилувчи 3-учрашувда «Боруссия» рақибини тор-мор этганди - 8:0! Мазкур баҳсда «қовоғарилар»нинг бугунги кундаги спорт директори Михаэль Цорк «дубль» расмийлаштирганди. Сўнгги муваффақиятсизлик 2008 йилга тўғри келган, жамоа 13-ўринни эгаллаганди. Айнан шундан сўнг клуб раҳбарияти янги жамоа шакллантиришга астойдил бел боғлади ва «Боруссия» Дортмунд 2011 йили финишга 2 тур қолганда Германия чемпионига айланди. Бу пайтда жамоада Юрген Клопп бош мураббий эди, Матс Хуммельс, Марио Гётце, Роберт Левандовски сингари юлдузлар тўп суришганди.

ПСЖ

Париж клуби 1970 йили ташкил топган. 1971 йили «ПСЖ» элитага чиқиб, яна қуйи дивизионга тушиб кетган. Иккинчи уриниш омадлироқ кечди - 1974 йили жамоа Лига 1га қайтиб, кейинчалик уни тарк этмади. Энг ёмон кўрсаткич - 16-поғона (2008), хавфли зонадан атиги 3 очко ажратганди. Уч йилдан сўнг Қатарнинг Qatar Sports Investments инвестиция фонди «ПСЖ»нинг 70 фоиз акциясини сотиб олди ва шу тариқа пойтахт клубининг янги ҳаёти бошланди.

ЭЛИТАНИ ТАРК ЭТМАГАНЛАР

Ўзбекистон: «Пахтакор», «Навбаҳор»

Испания: «Барселона», «Реал», «Атлетик»

Англия: йўқ

Германия: йўқ

Италия: «Интер»

Франция: йўқ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:42, 09.12.2018.
Ўқилди: 7312 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.