“Реал”нинг уч нафар мухлиси “Барселона” футболчиларига нисбатан ирқчилик қилгани учун ҳибсга олинди.
Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган учрашувда Мадрид клуби ўз майдонида каталонияликларга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учинчи ўтказиб юборилган голдан сўнг, баъзи томошабинлар "Барселона"нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямални "лаънати қора одам" деб ҳақоратлай бошладилар.
Қайд этилишича, ҳақоратлар Алехандро Бальде, Ансу Фати ва Рафинья Диасга ҳам қаратилган.
Аудио ёзувларни синчиклаб ўрганиб чиққандан сўнг, терговчилар қичқириқчиларнинг аниқ манзилини аниқладилар. Ҳибсга олинганлардан бири вояга етмаган шахс бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинганларнинг ҳеч бири рўйхатдан ўтган “Реал Мадрид” мухлиси эмас ёки жиноий ишланмага алоқадор эмас.