Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Барселона» футболчиси жароҳат олиб, узоқ вақтга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби 20 ёшли вингери Руни Барджи 2026/2027 йилги мавсум бошланиши арафасида жиддий жароҳат олди. Инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар беришича, футболчи тиззасининг олд хочсимон боғламини узиб олган ва 6-7 ой муддатга сафдан чиқди.

Швециялик футболчи 2023/2024 йилги мавсумда ҳам тиззасидан олган жароҳати сабаб 11 ой футболдан четда қолган эди. Аввалроқ Барджи «Барселона»га Энтони Гордон ва Карим Адейеми каби ҳужум чизиғи футболчилари келганидан сўнг клубни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Футболчига Германия Бундеслигаси, Нидерландия Эредивизи, Франция Лига 1, Португалия чемпионати ва Италия А Серияси клублари қизиқиш билдирган. Потенциал даъвогарлар орасида «Астон Вилла», «Сандерленд», «Эвертон», «Фулхэм», «Брайтон», «Лидс Юнайтед», «Аякс», «Марсель», «Порту», «Ювентус» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари тилга олинган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:12, 10.08.2026.
Ўқилди: 3545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик