Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Ла лига. «Реал» «Эльче»га қарши ўйинда икки голлик устунликни бой берди, аммо 90+1-дақиқада ғалабани илиб кетди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 2026/27 йилги мавсуми 6-туридан ўрин олган «Эльче» ва Мадриднинг «Реал» клублари ўртасидаги учрашув якунланди. «Мануэль Мартинес Валеро» стадионида ўтказилган баҳсда бош ҳакам вазифасини Хесус Хиль Мансано бажарди. Учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

25-дақиқада «Эльче» дарвозабони Матиас Дитуронинг ўз дарвозасига киритган тўпи «Реал»ни олдинга олиб чиқди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Килиан Мбаппе мадридликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

71-дақиқада Абьель Осорио «Эльче»нинг ҳисобни қисқартиришига эришди. 83-дақиқада эса мезбонлар ҳужумчиси Фер Ниньо ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув якунига қўшиб берилган вақтнинг биринчи дақиқасида Карлос Эспи Мбаппенинг узатмасидан кейин гол уриб, «Реал»га ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа «Реал» Ла Лиганинг олтита ўйинидан кейин 15 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда. «Эльче» эса 2 очко билан 20-поғонада қолди. «Барселона» 5 та учрашувдан кейин 15 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди.

Испания — Ла Лига, 6-тур
15 сентябрь 2026 йил. Эльче, «Мануэль Мартинес Валеро» стадиони.
«Эльче» — «Реал» 2:3
Голлар: Дитуро, 25' (автогол) — 0:1; Мбаппе, 33' — 0:2; Осорио, 71' — 1:2; Фер Ниньо, 83' — 2:2; Эспи, 90+1' — 2:3.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:29, 16.09.2026.
Ўқилди: 2432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [6036]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [5199]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [3944]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [2563]

«Олтин тўп»-2027: Goal талқини бўйича асосий даъвогарлар рейтинги тузилди [2334]

«Комо» Николас Паснинг трансфер нархини белгилади [2191]

Флик «Реал»га қарши ўйиндан сўнг Бальде ҳақида қарор қабул қилди [1978]

Махсус комиссия Роналдунинг голини текширди: натижа маълум [1935]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1640]

Роналду учун даҳшатли туш: Месси Криштианудан тарихий рекордни тортиб олиши мумкинми? [1515]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик