Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

“Абдуқодир Ҳусановни ўз вақтида "Манчестер Юнайтед"га тавсия қилгандим” — скаут

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ скаути Николас Синалли Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов борасида қизиқарли маълумотни ошкор қилди. Asnew.kz нашрининг ёзишича, мутахассис ўз вақтида “қизил иблислар” раҳбариятига ўзбекистонлик футболчини сотиб олишни тавсия қилган.

47 ёшли мутахассис Ҳусановни U-20 Жаҳон чемпионатида кашф қилганини айтади. Унинг фикрича, ёш ҳимоячининг бир қатор устунликлари айнан “Манчестер Юнайтед”га асқотиши мумкин эди.

“Ўзбекистон ёшларининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кузатиб, дарҳол Ҳусановга эътибор қаратдим. Унинг учта хислати мени ҳайратга солди: тезлик, куч ва диққатни жамлай олиши. Ўшанда Абдуқодир "Манчестер Юнайтед"га тўла мос келишига ишончим комил эди. Қолаверса, бутун жамоаси ҳам чинакам жанговар ўйин кўрсатганди”, дейди Синалли.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2023-йилги мундиалда нимчорак финалгача етиб бориб, Исроилга имкониятни бой берганди (0:1).

Скаутнинг маслаҳатига қарамай, “Манчестер Юнайтед” ушбу трансферни амалга оширмади. Якунда эса Ҳусанов 2025-йилнинг январь ойида 40 миллион евро эвазига Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” АПЛ жорий мавсумининг дастлабки 4 туридан сўнг 12 очко тўплаб, 2-ўринда бормоқда. “Манчестер Юнайтед” эса 4 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:31, 15.09.2026.
Ўқилди: 2448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик