Кириш Регистрация

Ҳасанбой, Иқболжон ва Бобоусмоннинг қачон жанг қилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 11 ноябрь кунидан бошлаб Самарқанд шаҳрида жойлашган Олимпия захираларини тайёрлаш марказида катталар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мусобақада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 277 нафар боксчи иштирок этади. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, беллашувларда Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Рустам Тўлаганов, Бобоусмон Батуров, Миразиз Мирзаҳалилов каби боксчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида иштирок этган Иқболжон Холдоров мазкур чемпионатдаги илк жангини 13 декабрь, Ҳасанбой Дўстматов 14 декабрь, Бобоусмон Ботуров эса бугун ўтказади.

Баҳслар 8 вазн тоифаси: -52, -57, -63, -69, -75, -81, -91 ва +91 кгда ўтказилади. Ушбу чемпионат 17 декабрь кунига қадар давом этади.

Манба: Stadion
Киритилди: 17:30, 11.12.2018.
Ўқилди: 4996 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.