Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Мозий юлдузларининиг трансфер нархи ҳозир неча пулни ташкил этган бўлар эди?

Баҳо:
+ | -

Яқинда Европа нашрларидан бири Криштияну Раналдуниниг «Манчестер Юнайтед»дан «Реал Мадрид»га трансфер суммасини бугунги кунда неча пулни ташкил этишини айрим формулалар орқали ҳисоблаб берган эди.

Иқтисоддан хабари бор инсон инфляция нима эканини жуда яхши билади. Тасаввурингиз учун ҳаётий бир мисол. Биз ўзимиз яшайдиган кўп қаватли уйнинг битта квартирасини бундан 20 йил аввал 3000 АҚШ долларига харид қилгандик. Ҳозирда шу уйниниг бозордаги қиймати деярли 10 барабор кўтарилган. Сабаби пулниниг инфлияцияси. Соддароқ тушунтрсак, бугун биз олтин, нефть, кўчмас мулк ва шунга ўхшаш нарсаларнинг долларга нисбатини оламиз ва ўша йилдаги шу нарсаларниниг долларга нисбатига бўлиб юборамиз. Чиққан жавобни эса футболчининг трансфер суммасига кўпайтирамиз. Шунда мозий юлдузларининг ҳозирги кундаги нархи қанча бўлиши мумкинлигини тахминан билиб оламиз. Ҳа, айтганча, бу услубни «La Gazetta Dela Sport» нашри яратган формулага солган ҳолда ўзимиз ҳисоблаб кўрамиз, лекин ҳаммаси ҳаққоний ва математик услубда аниқланади. Сўнгги сўз ўрнида шуни айтамиз, Роналдуниниг 96 миллион еврога «Реал» томонидан харид қилиниши ҳозирги кунда нақ 200 миллион еврога айланар эди.

Андрей Шевченко. 2006 йил

«Милан»дан – «Челси»га. 43.4 миллион доллар

Ҳозирги кунда юқорида келтириб ўтган формуламизга биноан Шеваниниг нархи 124.3 миллион долларни ташкил этар эди. Ўша пайтлари ҳеч қайси жамоа битта ўйинчи учун бунча сумма таклиф эта олмасди. Шеваниниг нархи ҳозирда Лукакуниниг нархи билан тенг бўлар эди. Олтин тўп соврини ғолиби ва Европаниниг энг яхши ўйинчиси учун нормал нарх.

Фигу. 2000 йил

«Барселона»дан - «Реал Мадрид»га. 60 миллион доллар

Ўзига яраша жанжалларга сабаб бўлган бу трансфер бизнинг ҳисоб-китобларга кўра бугунги кунда нақ 160 миллионга айланган бўлар эди. Бундай ярим ҳимоячилар ҳозирда ҳам шундай баҳоланади. Масалан, Коутиньонинг трансфермаркетдаги нархи айнан шунча.

Йохан Кройф. 1973 йил
«Аякс»дан – «Барселона»га. 2 миллион доллар

Кўзингизга камгина бўлиб кўринган сумма бизниниг ҳисоб-китобларга кўра нақ 401.2 миллион долларни ташкил этади. Етмишинчи йиллардаги нарх–навони яхши биладиганлар эслашса, бу сумма космик нарх деб белгиланганди. Кройф «Аякс» билан бир неча бор мамлакат чемпиони ва 3 бор УЕФА кубогида ғолиб бўлган, икки маротаба «Олтин тўп» соврини эгаси эди. Ҳозир тахминан Мессининг трансфер суммаси шунчага баҳоланади. Кройф ҳам ўз давринниг Мессиси эди десак, адашмаган бўламиз.

Марадона. 1984 йил

«Барселона»дан – «Наполи»га. 13 миллион доллар

Бу трансфер неаполликлар учун олтин даврларни олиб келган эди. "Наполи" ўша пайтлари ҳамма турнирларда ғолиб бўлган, ҳатто еврокубокларда ҳам зафар қучганди. 1984 йилдаги 13 миллион доллар ҳозирги кунда нақ 445 миллион долларга тенг келар экан. Келинг, инсоф билан айтайлик, Аргентинани елкасида кўтарганча мундиал ғолиблигигача олиб чиққан, «Наполи»дек ўртамиёна клубни топ-жамоага айлантира олган футболчи бундан камига баҳоланиши мумкинми?! Ҳозирда бирорта футболчи 445 миллионга баҳоланмайди. Сабаби оддий Марадонна футболдан кетган ва бошқа қайтмайди.

Я.У.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:51, 26.12.2018.
Ўқилди: 13666 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.