Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Андижон” футбол клубининг байрам тадбири бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, “Андижон” футбол клуби жорий мавсум ПРО-Лигада иштирок этиб, муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Шу муносабат билан клуб раҳбарияти 28 декабр куни байрам тадбирини ташкил этди. Мазкур тадбир шаҳардаги ҳашаматли “Андижон” тантаналар саройида ўтказилди. Унда “Андижон” жамоаси мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи ходимлар, “Андижанка” аёллар жамоаси футболчи қизлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, вилоят футбол федерацияси раҳбарияти иштирок этди. Шунингдек Андижон вилоятида спортни хусусан футболни ривожлантириш йўлида хизмат қилаётган кишиларнинг айримлари ҳам эътибордан четда қолмади. “Андижон” ишқибозлар клуби фаоллари ва фахрий мухлислар ҳам тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилди.

Байрамона руҳда ўтган кечада маҳаллий санаткорлар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан кечага завқ улашган бўлса, раққоса қизлар ўзларининг ўйинлари билан “оғалар” кулгу гуруҳи эса аскиялари билан меҳмонларга юқори кайфият улашди.

“Андижон” футбол клуби раҳбариятининг талқинига кўра, ҳар бир чизиқ бўйича жамоа сафида харакат қилган йилнинг энг яхшилари эълон қилиниб, уларнинг видео роликлари катта экранда намойиш этилди.

Бундан ташқари йил давомида “Андижон” жамоасини оммавий ахборот воситасида кенг тарзда ёритиб борган бир қатор журналистлар клуб вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалар билан тақдирланди.
Шу тариқа тадбир кўтаринки руҳда якун топди.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:43, 29.12.2018.
Ўқилди: 1903 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик