Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

«Манчестер Юнайтед»нинг 21 асрдаги энг кучли футболчиларини эслаб. Изоҳ ва хотира. Рамзий жамоа кўриниши (фото)

Баҳо:
+ | -

21- асрда «қизил иблислар»нинг Фергюссон қўл остидаги фантастик мавсумлари ҳамманинг ёдида бўлса, ажаб эмас. Ўша пайтлари "Манчестер Юнайтед” деярли катта трансфер қилмас, лекин доимий равишда ўз ўйинчиларини фантастик нархларда сотарди. Энг қизиғи, «Манчестер Юнайтед» бу билан асло заифлашиб қолмасди. Бугун бу жамоа мухлисларининг энг ёқимтой футболчиларини эслаб, рамзий жамоа тузишга уриниб кўрамиз.

Дарвозабон: Эдвин Ван Дер Сар

Атиги 2.5 миллионга ҳарид қилинган Голландиялик сеҳргар «қизил иблислар» учун ақлбовар қилмас ўйинларни кўрсатгани ҳамманинг ёдида бўлса, ажаб эмас. У ҳақли равишда бугунги рамзий жамоамиз дарвозасидан жой олади.

Ҳимоячилар: Видич, Фердинанд

Бу икки йигитларни бежиз бирга қайд этмадик. Уларнинг кучи биргаликда янада ортиб кетар эди. Фергюссон Видич ва Фердинанд учун алоҳида махсус тартибдаги жисмоний тайёргарлик ўтказар, машғулотлар залида қолганларга нисбатан кўпроқ қолиб ишлашга мажбур қиларди. Айнан шу сабаб ҳам АПЛ даги энг жисмоний бақувват марказий ҳимоя анча йилларгача «қизил иблислар»ники эди…

Қанот ҳимоячилари: Патрис Эвра, Гаррий Невил

Бу икки футболчи деярли бутун ёшлигини шу жамоа учун қурбон қилишган десак, муболаға бўлмайди. Невил доимо ўз номини «Севилия» жамоаси номи билан қўшиб айтилишини орзу қилган бўлса, Эвра жамоанинг ҳақиқий мотиватори эди. «Эвра доим қўрқмас жангчи сифатида бизнинг юрагимизда қолган»,- дея ёд олганди Невил собиқ жамоадошини эслаб.

Ҳужумчи: Криштиану Роналду

Бизнинг рамзий жамоамиздаги Роналдо ҳозиргисидан тубдан фарқ қилади! У хозирги «Олтин тўп»ларни қалаштириб ташлаган, «Реал Мадрид» учун юзлаб гол урган Роналдо эмас, рамзий жамоамиздаги Роналдо «Манчестер»га энди келган ёш йигитча, ғалабага ўч, майдонда борини бериб ўйнайдиган тезкор ва дрибблингни ҳуш кўрувчи шоввоз. Тўғрироқ қилиб айтсак, Раналдонинг ёшлик чоғлари. Уни ҳалиям жамоа мухлислари жуда ҳам яхши кўришади ва доим соғинишади!

Марказий ярим ҳимоя: Майкл Каррик, Пол Скоулз

 

«Мен учун у Мордич ва Яя Турелардан анча кучли футболчи. Унинг ўйинлари менинг жамоам ғалабасини таъминлаб беради. У Жеррард сингари меҳнаткаш.» Бу сўзлар 21 асрнинг энг кучли мураббийи Алекс Фергюссоннинг Майкл Каррик ҳақидаги фикрлари эди. Унинг Скоулз ҳақидаги яна бир фикрини келтириб ўтамиз :«У новигатор одам. Унинг диоганаллари доим рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб кетган бўлса, содда, лекин ишончли ўйинларидан доим завқланганман.Скоулзнинг совуққонлиги марказий ярим ҳимоячи учун айни муддао»

Ярим ҳимойчи: Райн Гиггз

Гиггз ўз вақтида тезлиги билан бемалол Леннон ёки Мбаппе билан тенглаша олган десак, кўпчилик ёш футбол мухлислари ишонмасликлари мумкин. Бу айни ҳақиқат. Райн қанотларда жуда чаққон ва ишончли ҳаракатланар, марказий ҳужумчилар учун доим вазият яратиб берарди. Гиггз ўзининг берган сўнгги интервьюларидан бирида шундай деган эди: «Ўғлим ҳозир Роналдо ва Мессининг майдондаги ҳаракатларидан завқланишини айтганида кўнглим бироз тушгандай бўлди, унга мен ёшлигимда иккаласидан ҳам тезкорроқ бўлганман десам, у буни ҳазилга йўйиб кулди»,- деб ўзи ҳам жилмайган эди. Дарҳақиқат, Гиггз жамоаси учун борини берди ва ҳақли равишда бизнинг рамзий жамоамиз сардори сифатида рўйхатга киритилди.

Ҳужумчи: Уэйн Руни

Руний жамоага келгач, Фергюссон уни икки ойгача майдонга туширмаган, ундаги ортиқча вазн сабабли «тилла болани» ҳизматларидан фойдаланмаган, Руний вазн билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилгач, дебют ўйинида майдонга тушиши биланоқ ҳетрик қайд этгани ҳам Ферги бобонинг нақадар топқир инсон бўлганидан далолат беради. Руний ёшлигидан катта жисмоний юкламалар олишига қарамасдан, узоқ муддат севимли жамоаси учун юқори даражада ўйнаб бера олди.

Ҳужумчи: Руд Ван Нистелрой

Сер Алекс Фергюссон ўзи ҳақида ёзган «Ўз ҳаётим мураббийи» китобида Ван Нистелрой ҳақида шундай сўзлар битган эди:

«Руд мен кўрган ҳужумчилар ичида энг эгоисти эди. У майдонга тушишидан аввал фақат қандай қилиб бўлмасин гол уриш ҳақида ўйларди. Ўйинлардан сўнг у неча бор финт ишлатгани, ёки қандай тезлик кўрсатгани ҳақида сира ўйламас, фақат урган голларидан масрур жилмайиб қўярди»

Дарҳақиқат, Нистелрой чинакам 9-рақамга хос ҳужумчи эди. У «Манчестер Юнайтед» учун кўплаб муҳим голларни урганини кўпчилик мухлислар яхши эслашса керак. «Қизил иблислар» мухлислари Руддан сўнг бошқа бунақа ҳужумчини жамоаларида кўришмади.

Яҳё Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:48, 08.01.2019.
Ўқилди: 15371 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.