Кеча Осиё Кубогида Ўрта Осиё дербиси бўлиб ўтди. Ушбу дербида биз муваффақият қозондик. Купер айтганидек, “энг яхши ўйинимизни намойиш қилдик”. Ғалабадан кейин барча аъло кайфиятда меҳмонхонага қайтди. У ерда бизни мухлислар кутиб туришган экан. Футболчиларни олқишлар билан кутиб олишди.
Хорижлик журналистлар Жавоҳир Сидиқовдан интервью сўрашганди, ўйиндан кейин чарчаган бўлишига қарамай, йўқ демади. Ҳақиқий профессионал футболчилар каби ОАВ билан мулоқот қилишга вақт ажратди. Чунки мухлисларга футболчилар фикри қизиқ. Профессионал футболчилар буни жуда яхши тушунишади.
Бугун Дубайдаги сафаримиз қариб, Ал-Айнга кўчиб ўтдик. Мамлакат четидаги шаҳар. Шундоқ Уммон давлати билан чегарадош экан. Биз яшаётган меҳмонхонадан бир оз юрилса, темир панжаралар билан йўл тўсилган. Панжаранинг нариги тарафи Уммоннинг ҳудуди экан. Ал-Айнда бугун биринчи машғулотни ўтказишга ҳам улгурдик. Японияга қарши ўйин бўлиб ўтадиган “Халифа бин Зайд” стадионининг машғулотлар майдонида. Кейинги навбат – “кўк самурайлар”га. Япониянинг мусобақадаги шиори эсингиздами? “Ҳаммага ҳурмат сақлаган ҳолда, ҳеч кимдан қўрқиш йўқ!” Ҳурмат қилганларни биз ҳам ҳурмат қиламиз, аммо биздаям қўрқув йўқ. Иштиёқ бор, ғалабага бўлган иштиёқ.
Одатдагидек, ҳамма астойдил меҳнат қилди. Фақат кеча асосий таркибда тушганлар алоҳида гуруҳда шуғулланишди. Машғулот давомида стадион қўриқлаш хизмати ходимлари билан суҳбатлашиб қолдик. Марокашдан экан улар. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўтган йил Марокашга сафар уюштиргани, у ерда ўртоқлик ўйинлари ўтказганини эсга олишди улар.
Шунингдек, Сардор Рашидовнинг араб клубидаги ўйинлари ҳақида фикр билдиришди. Бир пас дарвозабонлар машғулотини кузатишди. Ҳар уччала дарвозабонимизнинг ҳаракатларини аъло даражада баҳолашди. Улардан бири ўзи дарвозабон бўлган экан. Шу сабабли унинг мутахассис сифатида билдирган фикрларига қўшилмай иложимиз йўқ. Кўз тегмасин, бизда ажойиб дарвозабонлар йиғилган. Нестеров – алоҳида мавзу. Қувватов билан Юсупов эса унга муносиб ўринбосар бўлишга интилишаётгани қувонарли.
Машғулотга япониялик журналист ҳам ташриф буюрди. Исми Мая экан. “Nikkan Sports” газетаси мухбири. Фозил Мусаевдан интервью олмоқчи эканлигини айтди. Машғулотдан кейин япониялик ҳамкасбларимиз учун меҳмонхонада Фозил билан интервью ташкил қилиб бердик. Япониянинг “Жубило Ивата” клубида тўп сурадиган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақадаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эртага яна машғулотлар. Учинчи ўйинга тайёргарлик давом этади. Дуранг ҳам бизга кифоя қилади, лекин йигитлар фақат ғалаба учун майдонга тушишмоқчи! Юзимиз ёруғ бўлсин!
«ПСЖ» Витиньяни «Реал»га сотиш шартини маълум қилди [7508]
«Реал» президенти жамоага янги мураббий танлади [5069]
«Ал-Аҳли» кетма-кет иккинчи бор Элит ОЧЛда ғолиб чиқди [3353]
«Барселона» кейинги турдаёқ муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштириши мумкин [3206]
«Милан» икки йирик трансферни тайёрлаб қўйди [1996]
Перес Гарсиянинг трансферини блоклагани маълум бўлди [1969]
Энцо Фернандес «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасида танлов қилди [1933]
Англия кубоги, ярим финал. «Ман Сити»нинг «Саутгемптон»га қарши асосий таркиби эълон қилинди (фото) [1740]
«Манчестер Сити» қийин ғалабага эришиб, Англия Кубоги финалига чиқди [1663]
«Сити» кетма-кет тўртинчи бор Англия Кубоги финалига чиқди [1584]













