Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Реал Мадрид»нинг афсонавий сардори

Баҳо:
+ | -1

Раул Гонсолес номи тобора кўплаб мухлисларнинг ёдидан чиқиб бормоқда. «Реал Мадрид» деганда футбол ишқибозларининг кўз олдига ҳалиагча Криштиану Роналду келса, ажаб эмас. Тўғри, Роналду «қаймоқранглилар» учун 500га яқин голлар уриб, ўз номини тарих зарварақларида олтин ҳарфлар билан битиб қўйди, лекин «қироллик клуби» сафида яна камтарин, лекин буюк бир футболчи бор эди-ки, уни ҳозирда кўпчилик ёдидан ҳам чиқариб юборган бўлса керак.

Раул Гонсалес аслида футболнинг илк сир-асрорларини «Атлетико Мадрид» сафида ўрганади. Кейинчалик «матрасчилар» академияси ўқувчилари сонини кескин камайтиришади, оқибатда, Раул «Реал Мадрид» сафига бориб қўшилади.

Унинг «қаймоқ ранглилар» сафидаги дебюти анча эрта бошланади. 18 ёшидаёқ бетакрор техника эгаси сифатида ажралиб турган Раул тез орада асосий таркибда кўриниш бера бошлайди.

У бутсасини михга илгани ҳақидаги хабар тарқалган куни Стив Макманаман ажойиб фикр билдирган эди:

"Афсус замонавий футбол тобора роботлар ўйинига ўхшаб бормоқда. Роботлар орасидаги кам сонли техника эгаларидан бири бугун футболни абадий тарк этди. Афсуски, унга ўхшаган нозик техника эгаси бошқа футбол оламида учрамаса керак. Унинг техникаси мени ҳар доим ҳайратда қолдирган. Мен кўплаб юлдузлар билан тўп тепганман, лекин унга ўхшаш меҳрибон ва оқкўнгил футбол юлдузини бошқа кўрмадим. Сафарларда ҳамма ўзини нима биландир машғул қилар, у эса доим китоб ўқирди. У том маънодаги сардор эди".

«Реал Мадрид» тепасига Флорентино Перес келгач, аввалдан берган ваъдасида туради ва жамоага бирин-кетин суперюлдузларни жамлай бошлайди. Аввалига Роналдо, Бекхэм, Зидан, Фиго жамоага келгач, Перес орадан кўп отмай, Майкл Оуэнни ҳам сафга қўшиб олади. Қаҳрамонимиз дунёнинг суперюлдузлари сафида йўқолиб қолмади. Сардор сифатида «дунё терма жамоаси»нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди.

Раул ҳақида Зайниддин Зиданнинг қизиқ бир жумласини келтириб ўтмасак, ўқувчилар биздан хафа бўлишса керак.

"Раул «Барселона» мухлислари ҳурмат билан эслайдиган кам сонли ўйинчилардан бири эди. У нафақат Каталония, балки бошқа жамоалар сафида ҳам гол урса, ҳеч қачон рақибларни камситиш ёки мазаҳ қилиш услубида голни нишонламас, шунчаки қўлидаги узугини ўпиб қўярди".

Раул жамоага Криштиану Роналду келгач, аста-секинлик билан захирага михланаётганини сезади. Ўша пайтлари у кўплаб клуб фахрийлари сингари жамоа билан узоқ йиллик шартнома тузиб олишдек пасткашликдан ўзини олиб қочади ва клубни ўз хоҳиши билан тарк этади.

Хайрлашув оқшомида футбол мухлислари уни сўнгги бор «қаймоқранг» либосда кўришади. Раул ўз вақтида, ҳурмат ва эҳтром билан содиқ клубини тарк этади.

Кейинги бекат сифатида кўпчилик уни пул ишлаш учун Европа қитъасидан узоқроққа кетишини тахмин қилади, лекин қаҳрамонимиз яна икки йил «Шальке-04» жамоасида тўп суради. Энг қизиғи шундаки, Раул ўз иқтидорини яна бир намоиш этади ва «Шальке-04» сафида элликка яқин голлар киритади.

Раул ҳақидаги кичкина мақоламизни Бекхэм томонидан у ҳақида айтилган сўзлар билан якунлаймиз.

«Реал»га келгач, менга 7-рақамни беришларини истаб клуб раҳбариятига мурожаат қилдим. Эртаси куни «Реал Мадрид»нинг илк машғулотларда қатнашдим. Раул билан 2 соат мобайнида бирга шуғилландик ва мен дарҳол ўзимга бошқа рақам топиш ҳақида ўйлаб қолдим. Сабаби, бу рақам бу жамоада бу йигитдан бошқасига муносиб эмас эканини тушуниб етдим”.

 


Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:00, 21.01.2019.
Ўқилди: 9835 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик