“Челси” ҳужумчиси Гонсало Игуаин 2016 йил фаолиятини якунлаши мумкин бўлганини айтди.
Аргентиналик футболчи Америка кубоги финалида учраган мағлубиятдан сўнгю онаси Нэнсининг оғир касалликга чалинганидан хабардор топган. Ҳозирда унинг онаси бутунлай соғайиб кетган.
“Ўша вақтда онамга қараш учун зудлик билан футбол ўйнашни тўхтатишга қарор қилдим. Америка Кубогида иштирок этиб юрган вақтимда кўнглим нотинч юрди.
Ҳақиқатни эшитганимдан сўнг, шок ҳолатига тушиб қолдим. Мен ўзимни айбдор ҳис қилдим, чунки ҳақиқатни билмасдан туриб финалда ўйнадим.
Хаётим бир зумда зулматга айланди. Мени онамдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмай қўйди. Мен унга агар барчаси менга боғлиқ бўлса, футболни ташлашганим бўлсин дедим.
У эса мени майдонда кўрса бахтиёр бўлишини айтиб фикримдан қайтарди. Онам у учун ўйнашда давом этишимни сўради. Менинг дўстларим ва оилам мен учун энг муҳими. Футбол иккинчи ўринда. Одамлар буни тушунишлари лозим.
Улар майдонда қандай қилиб тўп назорат қилишинга, зарба беришинга қизиқишади. Майдонда ташқаридаги хаётимни эса уларга қизиғи йўқ”, - дейди Игуаин.