Сиз унутган, балки соғинган хотиралар...
«Кубок эгалари кубоги»
УЭФА 1960 – йилда ушбу турнирга асос солган эди. Ўз номидан келиб чиққан ҳолда бу турнирда ҳар бир давлатдан биттадан вакил иштирок этар, ўйинлар шиддатли кечарди. Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи, - дея ҳисобланадиган турнирнинг даражаси ва аудиторияси ЧЛ билан деярли бир хил эди. «Кубок эгалари кубоги» да ҳеч қайси жамоа иккинчи таркиб ёки заҳира ўйинчиларидан фойдаланмас, кубок учун аёвсиз кураш кетар эди.
1999 – йилда УЭФА бу турнирни тўхтатди ва УЭФА кубогини ( Кейинчалик бу турнир формати ва номланиши Европа Лигаси дея ўзгартирилган) йўлга қўйди. Минг афсуски, номи ва формати ўзгарган бу турнир ҳозирги кунимизда ЧЛ дан даража ва савия жиҳатидан бир бош эмас, бир неча бош паст ҳисобланади. Узоқ муддат футбол мухлисларини ажойиб ўйинлари билан ўзига маҳлиё қилган турнир мозийда қолиб кетди
«Олтин гол» ва «Кумуш гол»
ФИФА ва УЭФА 1993 – йилда футбол учун янги лойиҳани ишлаб чиқади ва тадбиқ этади. «Олтин гол» дея аталган янгилик футбол оламида узоқ қолмаган бўлсада, ўзидан айрим жамоалар учун аламли хотиралар қолдиришга улгурди. Мутахассислар қўшимчатаймлардаги ўйиннинг шиддатли бўлишини истаб, ушбу лойиҳани амалга оширишган эди. Афсуски жамоалар бу қоидадан чўчиб қўшимча таймларда икки ҳисса эҳтиёткорлик билан ҳаракат қила бошлади ва ўйин янаям зерикарли кўриниш олди. 2003 – йилда ФИФА ва УЭФА «Олтин гол» қоидасини «Кумуш гол» га алмаштирди. Афсуски, бу ҳам ўзиниоқлмади натижада 2004 – йилда бутунлай футбол оламидан чиқариб ташланди.
2000 – йилда ўтказилган Европа чемпионати финалидаги Трезиге урган «Олтин гол» футбол тарихида ўша кунларда ёрқин хотира сифатида қолди
Ўйновчи мураббийлар
Бунга ишониш қийин, лекин энг сўнгги ўйновчи мураббий АПЛ да «Челси» жамоасида бўлган экан. Жонатан Виали 1998 – 1999 –йиллар ўтказилган мавсумда ўз жамоасида ўйновчи мураббий сифатида ҳаракат қилган. Энг қизиғИ, бундан аввал бу ишни «Челси»да Руд Гуллид амалга оширган эди.
Гап шундаки, аввалари футбол ҳозирги даражада бизнес ва реклама билан чамбарчас боғлиқ спорт тури эмас эди. Футболчилар оддий ишчилар сингари маош олишар, ҳозирги ҳамкасбларига нисбатан одмироқ ҳаёт тарзини ўтказишар эди. Клублар ҳам ҳозирги даражада молиявий қудратга эга бўлишмагани сабаб, мураббийнинг маошини тежаб қолиш учун ҳам ўйновчи мураббийларга ўзлари мурожаат қилишарди.
Кейинчалик УЭФА ва ФИФА 2000 – йилда мураббийлар учун Литсензияни ўйлаб топтди. Маҳсус ўқув курслари очилди. Ўқув курсларида таҳсил олмаган мураббийлар клубларни бошқариши маън қилинди. Шундай қилиб, 21 аср бошида ўйновчи мураббийлар катта футболдан анча узоқлашишди ва ёдимиздан ҳам чиқиб кетишди. Ҳозирда ўйновчи мураббийларни фақатгина қуйи лигаларда учратиш мумкин.
Бонус
Чекувчи мураббийлар
УЭФА ва ФИФА бу масалага 2000 – йилда сўнгги нуқтани қўйди ва ўйин вақтида мураббий ва унинг штабига чекишни таъқиқлаб қўйди. Ажабланарлиси, биз таниган кўплаб машҳур мураббийлар катта стажга эга кашандалар бўлишига қарамасдан айнан шу қоидага «қатъий» риоя қилиб келишмоқда. Қуйида улар кимлар эканлигини билиб оласиз
Яҳёхўжа Улуғхўжаев