Кириш Регистрация

«Металлург» назорат учрашувида Қозоғистон клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси учинчи назорат учрашувида Қозоғистон Республикасининг “Акжайик” жамоаси билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада Музаффар Музаффаров томонидан урилган ягона гол ҳал этди. Жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов мазкур учрашувда кўрикда бўлиб турган икки нафар легионер ўйинчига майдонга тушиш имкониятини берди.

Туркиядаги йиғин давомида “Металлург” яна битта учрашувда майдонга чиқади. 8 февраль куни пойтахт вилояти вакилларининг спарринг рақиби “Ленинградец” жамоаси бўлади.

“Металлург” кечаги ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди: Зафар Сафаев, Зоир Жўрабоев, Шавкат Муллажонов, Худойшукур Сатторов, Аброр Тошқўзиев, Одил Абдумажидов, Сергей Тумасян, Иброҳим Йўлдошев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Усмонов, Зоҳид Абдуллаев.

Заҳира: Карим Муҳаммедов, Аббос Отахонов, Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Музаффар Музаффаров, Ислом Исоқжонов, Маҳмуд Қудратуллаев, Баҳодир Пардаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:44, 06.02.2019.
Ўқилди: 2412 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5397]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4277]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3813]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3570]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3333]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3163]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2946]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2498]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2423]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2169]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.