Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина 1-1 Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Симеоне «Атлетико»нинг «Барселона»ни қандай мағлуб этганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Камп Ноу»да бўлиб ўтган «Барселона»га қарши учрашув (2025/2026 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичи илк ўйини) натижаси (2:0) ҳақида фикр билдирди.

— Биз улар юқори ҳимоя чизиғида ўйнашини тушунардик ва шу орқали хавфли вазиятлар юзага келиши мумкин эди. Биз бунинг устида яхши ишладик ва шундай ҳолатларда уларга деярли ҳар бир ўйинда босим ўтказдик, голли имкониятлар ва ҳужумлар яратдик. Қийин бўлди, чунки улар кучли прессинг қилди ва бизга вақт қолдирмади. Улар сўнгги 23 ўйиндан 22 тасида ғалаба қозониб, ҳар бирида гол урган. Бу ерга келиб ўйнаш ҳар доим осон эмас. Биз жасорат кўрсатдик ва ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Хулиан (Альварес) ва Жулиано бир-бирини яхши тушунди. Сёрлот ҳар қандай вазиятга тайёр эди, у мукаммал якуний зарбани амалга оширди. Бу яхши натижа, аммо сешанба куни рақиб албатта бизни жиддий курашга мажбур қилади, — деди Симеоне.

Жавоб ўйини 14 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Мадриддаги «Метрополитано» стадионида ташкил этилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:26, 09.04.2026.
Ўқилди: 5916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик