Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Академик эшкак эшиш. Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Токио Олимпиадасига, шунингдек, йил давомида ўтказиладиган халқаро мусобақаларга қизғин тайёргарлик олиб бормоқдалар.

Шу муносабат билан, терма жамоа вакиллари 10 февралдан бошлаб Тошкент денгизида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайдилар.

Йиғинда 27 нафар спортчи иштирок этмоқда. Жумладан, Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев, Фаррух Астанов, Жасур Мавлонов, Шаҳбоз Холмурзаев, Абдулло Муҳаммадиев, Шаҳбоз Абдужабборов, Ўктам Давронов, Зафар Усмонов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Яров, Анатолий Краснов, Отамурод Раҳимов, Меҳрож Маматқулов, Шаҳзод Нурматов, Бекзод Холмирзаев, Малика Тагматова, Луиза Исломова, Луиза Гафурбаева, Татьяна Ким, Аббос Абдушукуров, Давржон Давронов, Евгений Агофонов, Шаҳзод Абдураҳмонов, Абдулазиз Раҳимжонов, Достонжон Бахриев мусобақаларга ҳозирлик кўришади. Академик эшкак эшувчиларимиз мураббийлар Т.Исобоев, Б.Бобожонов, С.Тян бошчилигида йиғин ўтказадилар.

«Токиодаги Олимпия ўйинларига тобора яқинлашиб бораяпмиз. Спортчилар жамоасида бир қоида бор – машғулотлар қанча қийин ва пишиқ ўтса, халқаро мусобақаларда беллашув шунча муваффақиятли бўлади. Шунинг учун ўқув-машғулот йиғинларида асосан халқаро мусобақаларда ўзини оқлаган энг мураккаб меъёрлардан фойдаланишга эътибор қаратмоқдамиз», – деди мураббий Бехзод Бобожонов.

Мазкур ўқув-машғулот йиғинлари 5 мартга қадар давом этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:53, 08.02.2019.
Ўқилди: 1804 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.