Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -1

Тожикистонлик мураббий Виталий Левченко Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго ДРга қарши ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Конго ДРга қарши баҳсда ғалабани сақлаб қолиш мумкинмиди? Бунинг учун нима қилиш керак эди? Иккинчи бўлимда жамоага нима бўлди?

— Ҳа, ғалабали ҳисобни сақлаб қолиш мумкин эди. Бунинг учун жамоа бироз орқароққа чекиниши, юқори прессингдан воз кечиши ва ўйин суръатини яхшироқ назорат қилиши лозим эди. Бундай вазиятларда суръатни пасайтириш, танаффуслардан унумли фойдаланиш ва зарурат туғилганда тактик қоидабузарликлар қилишни билиш керак.

Иккинчи бўлимда жамоа ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан пасайиб кетди. Шу билан бирга, мураббийлар штаби майдондаги вазиятга ўз вақтида муносабат билдиролмади. Амалга оширилган алмаштиришлар ўйин схемасини мустаҳкамламади ва жамоага учрашув назоратини қайтаришга ёрдам бермади. Бу эса жамоада амалда муқобил режа — «Б режа» мавжуд бўлмаганини кўрсатади, — деди Левченко.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг учинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Конго ДРга қарши баҳсда 1:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, якунда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Конголиклар гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққан ва 1/16 финалда Англияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:52, 04.07.2026.
Ўқилди: 3221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5441]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4146]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3487]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3186]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3106]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2990]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2612]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2411]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2386]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик