Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Янги мавсумдан Суперлига учрашувлари телетрансляциясида янгича кўринишдаги андозадан фойдаланилади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимиз учрашувлари оммабоп ва томошабоплигини ошириш, Суперлига брендини янада оммалаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириш арафасида турибди.

Уларнинг дастлабкиларидан бири янги – 2019 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувлари телетрансляцияси сифати ва кўринишини янги даражага олиб чиқиш, учрашувлар телевизор орқали эфирга узатилганда фойдаланиладиган телеэффектлар ҳамоҳанг ва мутаносиблигини таъминлаш орқали миллий чемпионатимизнинг бир хил шаклдаги ҳамда таниб олиш осон бўлган телеэффектлардан иборат шаблонини яратишдир. Яъни, миллий чемпионат ўйинлари трансляцияси бошланаётганда жамоалар таркиблари худди Европанинг етакчи миллий биринчиликларида бўлгани каби бир хил андоза асосида футболчиларнинг ҳаракат орқали чиқиб келиши кўринишида бериб борилади. Қолаверса, такрорий лавҳалар ва ўйин ҳисоби намойиш этиладиган телеэффектлар бир хил кўринишда бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Шу мақсадда бугун ЎзПФЛ томонидан янги ташкил этилган телестудияда илк фотосессия ва видеошутинг жараёни бўлиб ўтди. Бугун халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва АГМК жамоалари футболчи ва мураббийлари мавсумолди фотосессия ва видеошутинг жараёнимизни расман очиб беришди. Қолган клублар ҳам мавжуд кетма-кетлик асосида шу кунларда фото ва видеошутингда иштирок этишади. Навбатдаги меҳмон – мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси аъзолари бўлади.

Мазкур видеошутинг давомида жамоаларнинг таркиблари ТВ орқали таништирилиши учун олинган видеолавҳалар якунда миллий чемпионатимиз ўйинларини телетрансляция қилувчи "Спорт" телеканалига тақдим этилади.

Ўз ўрнида Профессионал футбол лигасининг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаётган "Спорт" телеканали раҳбариятига бунинг учун миннатдорчилик изҳор этамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:13, 15.02.2019.
Ўқилди: 8048 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик