Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Шота Арвеладзе: «ОЧЛда узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичи доирасида БААнинг "Ан-Наср" клубига бўлиб ўтган ўйин (2:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқишимиз кераклигини айтгандим. Ўйинчиларим билан фахрланаман, улар ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишди. Охирги ҳафталарда қаттиқ меҳнат қилдик, барчага раҳмат айтаман. Клубимиз президенти Бобур Шодиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. У биз учун барча шароитларни муҳайё этмоқда.

Ўйлайманки, ўйин давомида биз кўпроқ вазиятлар яратдик. Мезбонлар стандарт вазиятлар орқали кескин ҳолатлар яратишга уринишди, бизда эса голга тортадиган яққол вазиятлар анчагина бўлди.

Ўзбекистон жамоалари ушбу турнирда аввал яхши иштирок этишган. Ўзбекистонда футболни жуда ёқтиришади. Биз имкон борича узоқроқ боришга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимизни, ундаги жамоаларни биламиз. Жуда кучли гуруҳ. Биз бор имконимизни ишга солишда давом этамиз.

Нафақат ғалаба, балки биз амалга ошираётган иш ҳам жуда муҳим. Буни энг муҳим ғалаба деб айтмайман, аммо Чемпионлар Лигасига чиқиш жуда муҳим эди", — деди Арвеладзе.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:28, 19.02.2019.
Ўқилди: 5669 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz