Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қўқонликларнинг бу галги рақиби Қаршининг “Насаф” клуби бўлди.
Умуман олганда, танаффусга қадар ҳар икки жамоада гол уриш учун бир қатор имкониятлар вужудга келди. Лекин улардан самарали фойдаланиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Натижада биринчи тайм нурсиз дуранг билан поёнига етди.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ҳужумлар билан бошланди. Жамоалар кетма-кет хавфли вазиятларни яратишди.
70-дақиқада “Насаф” футболчиси Хумоюн Муртазоев жарима тўпидан кейин гол урди. Шу тариқа ўйин “Насаф”нинг ғалабаси билан тугади.
Ўртоқлик учрашуви
"Қўқон-1912" - “Насаф” - 0:1
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
Гол: Хумоюн Муртазоев – 70.